Ҳуқуқ
19.08.2025
100
“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентимизнинг ПФ-126-сонли Фармонига кўра,
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Бунда назарий босқичдан муваффақиятли ўтган тингловчилар (тест синовлари якунлари бўйича) амалий ўқитиш босқичига ўтказилади.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб малакасини ошириш ва касбларга қайта тайёрлаш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун “касб ваучери” бериш тартиби жорий этилади.
Касб ваучери ссуда сифатида берилади. Шахс ўқишни тугатиб, сертификат олгач ва ишга жойлашгандан сўнг олинган ссудани (ногиронлиги бўлган шахслар ва Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзолари бундан мустасно) икки йил давомида Бандликка кўмаклашиш Жамғармасига қайтаради.
Ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек муддати уч ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзолари, доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Фонд ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридаги миқдорда стипендия тўланади. Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида стипендия тайинланмайди.
Шу билан бирга ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва имкониятларидан келиб чиқиб, камида биттадан касбий кўникмалар марказини муайян касбни ўргатишга ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Бунда:
тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ва йирик иш берувчиларни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилган ҳолда ихтисослашган касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади;
марказларда мутахассислар чуқурлаштирилган ҳолда тайёрланади, маҳорат дарслари ўтказилади, касблар бўйича малака оширилади;
марказларни ташкил этиш ва молиялаштириш хусусий сектор, Жамғарма, халқаро ташкилотларнинг грант ва қарз маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
2026 йил 1 июлга қадар хусусий сектор билан биргаликда халқаро миқёсда тан олинган малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади.
Бунда дастлабки босқичда:
инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш воситаларини ишлаб чиқилади;
Олмазор тумани касбий кўникмалар маркази биносининг бир қисмида Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказини ташкил этилади;
Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказида тегишли мутахассислик бўйича ўрта муддатли ўқув курслари йўлга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.