currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқларга шароит яратилмай, улар ерда ётгани ростми? Ҳолат бўйича расмий ахборот берилди

Қашқадарёда янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқларга шароит яратилмай, улар ерда ётгани ростми? Ҳолат бўйича расмий ахборот берилди

Ўзбекистон

calendar

12.10.2023

eye

1 488

Қашқадарёда янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқларга шароит яратилмай, улар ерда ётгани ростми? Ҳолат бўйича расмий ахборот берилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётганлиги акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан тезкор ўрганилган. Аниқланишича, хабарда таъкидланган маълумотлар асоссиз. 2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд бўлган. 200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган. Ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмаган. “Маълумотда қайд этилган Бухоро вилоятидан тайинланган раҳбар тўғрисидаги ахборот ҳам умуман нотўғри. Бугунги кунда Марказга шу муассасада 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Шодиев Бобоназар раҳбарлик қилмоқда”, дейилади муносабатда.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 865

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 295

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
823

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
668

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: