#NoComment
23.07.2024
96
Остонада «Катта еттилик» давлатлари Марказий Осиёдаги инфратузилма лойиҳаларига 200 миллиард долларгача сармоя киритишга тайёрлиги маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Глобал инфратузилма ва сармоявий ҳамкорлик дастури бўйича махсус координатори вазифасини бажарувчи Хелаина Матца маълум қилди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бошқарма бошлиғи ўринбосари Назира Нурбоева билан учрашувда Матза Қозоғистон ана шундай сармоя киритиш учун асосий йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаган. У дастурнинг асосий мақсадини дунёда озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигини таъминлаш учун таъминот занжирларини мустаҳкамлаш ва диверсификация қилиш деб атади.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати, шунингдек, томонлар муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани ҳақида хабар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.