Life Style
17.12.2025
745

Кўп ҳолатларда иш берувчилар ходимни жазолашда қонунда йўқ чораларни ўйлаб топишади (масалан, “қаттиқ ҳайфсан” ёки “тушунтириш хати олиш билан чекланиш”).
Хўш қонунчиликда шундай жазо чоралари мавжудми?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра, меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга фақат қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1. Ҳайфсан;
2. Жарима – ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Истисно: Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Муҳим шарт: ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари (https://lex.uz/docs/6257288#6264112) талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;
3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Қонунчиликда ушбу рўйхат қатъий белгиланган. Яъни иш берувчи ходимнинг ойлигини 100% қирқиб қолиши, уни пастроқ лавозимга ўтказиб жазолаши ёки “навбатчиликка қўйиш” каби чораларни қўллаши мумкин эмас.
Шунингдек, жазо чораларини қўллашда кетма-кетлик шарт эмас (албатта олдин ҳайфсан, кейин ишдан бўшатиш шарт эмас), қилмишнинг оғирлигига қараб тўғридан-тўғри ишдан бўшатиш ёки жарима қўллаш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.