Ҳуқуқ
01.06.2026
845

Замонавий жамиятда инсоннинг билим ва малакасини ошириб бориши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, яъни меҳнат фаолияти билан бир вақтда таълим олиш имконияти ходимлар учун катта қулайлик яратади. Шу боис давлат томонидан кечки ва сиртқи таълим шаклларида таҳсил олаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 385-моддаси айнан шу мақсадда қабул қилинган бўлиб, у ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга бериладиган кафолатлар ва компенсацияларни белгилайди. Мазкур норма орқали ходимларнинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланади, уларга ўқув таътили, иш ҳақини сақлаш ва йўл харажатларини қоплаш каби имтиёзлар берилади.
Эндиликда шу моддани бўлаклаб таҳлил қилсак:
Биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса — камида ўттиз календарь кун ўқув таътили берилади;
Ушбу нормани таҳлили шуни кўрсатадики:
1–2 курслар учун:
Кечки таълимда таҳсил олувчилар учун:
Олий таълимда — камида 20 кун;
Ўрта профессионал таълимда — камида 10 кун;
Сиртқи таълим (ҳаммаси учун):
Камида 30 кун.
Учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида — камида ўттиз календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса — камида қирқ календарь кун муддатга ўқув таътили ҳар йили берилади.
Ушбу нормани таҳлили шуни кўрсатадики:
3-курс ва ундан юқорида таҳсил олувчилар учун:
Кечки таълим:
Олий таълимда — камида 30 кун;
Ўрта профессионал таълимда — камида 20 кун;
Сиртқи таълим учун камида 40 кун ўқув таътили берилади.
Агар меҳнат шартномаси ёки бошқа ҳужжатларда кўпроқ муддат белгиланган бўлса, бошқа кўпроқ муддат ҳам белгиланиши мўмкин.
“Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади”.
Бу дегани, ходим:
Ўқув таътили олган бўлса ҳам барибир йиллик меҳнат таътилидан ҳам фойдаланади.
Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.
Иш берувчи: Сиртқи таълимда ўқиётган ходимга, сессияга бориш-келиш учун йўл ҳақининг камида 50 фоизини тўлайди.
Рахматов Бекзод,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.