currencies image

12 808,03 UZS

14,65

usd

currencies image

13 612,37 UZS

16,85

eur

currencies image

130,15 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчи учун қандай ҳаракатлар тақиқланади? 7 та ҳаракат

Ҳайдовчи учун қандай ҳаракатлар тақиқланади? 7 та ҳаракат

Ҳуқуқ

calendar

12.11.2024

eye

133

Ҳайдовчи учун қандай ҳаракатлар тақиқланади? 7 та ҳаракат

Ҳайдовчиларнинг ҳолатида ҳам шунда автотранспорт воситасини бошқараётган шахс, албатта, йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ билиши зарур ҳисобланади. Лекин айрим ҳолларда йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмайдиган шахслар ҳам учрамоқда. Ушбу мақолада биз ҳайдовчига қандай ҳаракатлар тақиқланишини билиб оламиз.

1-ҳаракат. Транспорт воситасини тақиқланган модда(ичимлик)ларни истеъмол қилган ёки чарчаган ва бетоб ҳолда бошқариш.

 Транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Кўплаб фуқароларимиз “100 грамм” ичсам ҳеч нарса қилмайди” каби ҳаёллар билан автотранспорт воситасини бошқаришга ҳаракат қилганлик ҳолатлари кўплаб учраб турибди. Спиртли ичимлик ёки бошқа моддаларнинг оз миқдорда истеъмол қилиниши ҳам инсоннинг соғ ҳолатда туришини чеклаб қўйиши мумкин ва шу боисдан, ушбу ҳаракат қонунбузилиш ҳисобланади.

2-ҳаракат. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқисиз (ишончномасиз, суғуртасиз) бошқариш.

Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, йўл варақасида ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилмаган (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ҳоллардан ташқари) шахсларга транспорт воситасини бошқариш учун топшириш тақиқланади.

Инсон автотранспорт бошқаришни билиши бу унинг автотранспортни бошқаришга ҳуқуқи борлигини англатмайди. Чунки автотранспортни бошқаришни махсус малакага эга ўқитувчилар томонидан махсус мактабларда ўрганиш лозим ва шундан сўнг автотранспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон топшириши керак бўлади. Аммо автотранспорт воситалари ҳам турларга бўлингани боис, уларни бошқариш ҳуқуқи бўйича ҳам “категория”лар мавжуд. Сиз фақатгина сизга бошқариш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситаларинигина бошқара оласиз.

Қўшимча қилиш керакки, автотранспорт воситасини суғурталаш лозим. Агар у сизнинг автотранспортингиз бўлмаса, албатта, ишончнома билан бошқаришингиз зарур бўлади.

3-ҳаракат. “Тормоз”и ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш.

Тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

Юқорида санаб ўтилган автотранспорт воситалари бошқариш учун яроқсиз ҳисобланади, чунки санаб ўтилган камчиликлари мавжуд автотранспортни нормал бошқариш имконияти чекланади ва бу эса ҳайдовчининг ҳамда бошқаларнинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Шу боисдан ҳам бундай носозликларга эга автотранспортни бошқариш қонунга хилоф ҳисобланади.

4-ҳаракат. Транспортга сирена ва рация ўрнатиш.

Тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳоз (рация, сирена ва шу кабилар)лар ўрнатиш тақиқланади. Сирена бошқаларнинг эътиборини чалғитиши ва уларга халақит қилиши мумкин. Рация бўлса махсус давлат органларининг фаолиятига халақит бериши мумкинлигини ҳам ўйлаш лозим. Шу каби бошқа сабабларга кўра, транспорт воситасига сирена ва рацияларни ўрнатиш тақиқланади ва бу қонунбузилиш ҳисобланади.

Сирена ва рациялар фақатгина махсус ваколатли органларнинг автотранспорт воситаларигагина ўрнатилиши мумкин.

5-ҳаракат. Пиёдалар ҳаракатига халақит бериш.

Транспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси, шу жумладан пиёдалар жамланмалари ҳаракатига халақит бериш ва улар орасига кириш тақиқланади.

Масалан, сиз пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакларда пиёдаларга халақит берган ҳолатда ҳаракатланишингиз мумкин эмас. Ёки махсус транспорт воситаларининг ташкилий ҳаракатланаётганига халақит қилишингиз қонунга зид ҳисобланади. Бундан ташқари, фуқаролар жамланиб турган жойларнинг (концерт ва томошалар каби) орасига транспорт билан кириш мумкин эмас ва бу ҳолатларнинг барчаси қонунбузилишдир.

6-ҳаракат. Транспорт бошқараётганда видео кўриш.

Транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан (телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бундан мустасно), транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган теле, видеомонитордан теле, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш тақиқланади.

Кўплаб йўловчилар ҳайдовчиларнинг транспорт бошқариш чоғида телефон ёки бошқа қурилмалардан фойдаланганликларини кўрган бўлса керак ва бунга эътибор бермаган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат тўлиқ қонунбузилиши ҳисобланади, шундай ҳолатда сиз ҳайдовчини бу ҳақида огоҳлантиришингиз керак. Аммо ҳайдовчи қўлларини ишлатмасдан телефонда қулоқчин ёки бошқа қурилмалар орқали сўзлашув амалга ошираётган бўлса, унда бу қонунбузилиш ҳисобланмайди.

7-ҳаракат. Шовқин меъёридан чиқиш.

Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларни ҳамда двигатель шовқинини белгиланган меъёрдан баланд овозда қилиб фойдаланиш тақиқланади.

Йўлларда кўплаб транспорт воситаларида магнитофон овозини эшитишингиз мумкин. Албатта, бу тақиқланмаган, аммо ушбу магнитофоннинг овозлари белгиланган меъёрдан ошган тақдирда ушбу траспорт бошқарувчиси жаримага тортилиши ҳеч гап эмас. Шу билан бирга, транспортнинг “газ” яъни юриш педалини меъёридан ортиқ босиш двигатель овозининг ортишига олиб келади ва бундай ҳаракатларни амалга ошириш эса қонунбузилиш ҳисобланади. Агар бундай ҳаракат учун жавобгарликка тортилсангиз ҳайрон қолманг.

 

Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўловчилар, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг мажбуриятимиздир, фақат ўзингиз ҳақингизда эмас бошқалар ҳаёти ҳам ўйланг ва йўл ҳаракати қоидаларини бузманг.

 

Туремуратов Саламат

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2024, 09:29
1 218

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 06:15
1 093

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


27-октябр 2024, 04:36
997

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
962

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.