#NoComment
03.06.2026
22

Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси томонидан “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги” Низомга асосан амалга оширилади.
Муҳим жиҳати шундаки, қонун нуқтаи назаридан алкотестер ёки тиббий текширувдан ўтишдан бош тортиш кўп ҳолларда маст ҳолатда транспорт бошқариш билан тенг даражада хавфли ҳаракат сифатида баҳоланади.
Агар ҳайдовчи ЙПХ ходими ёки ваколатли шахснинг қонуний талабига биноан мастлик ҳолатини аниқлаш учун алкотестер ёки тиббий текширувдан ўтишдан бош тортса, бу ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига кўра, бундай ҳолатда ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши:
- транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб;
- БҲМнинг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса:
- БҲМнинг эллик баравари миқдорида жарима солишга;
- ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг скутерни, мопедни, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахс томонидан содир этилиши эса:
- БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Алкотестер текширувидан бўйин товлаш мумкинми?
Текширувдан бўйин товлашнинг ўзи алоҳида ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бу ҳолат учун қонунда жавобгарлик белгиланган. Шунинг учун «мен маст эмасман, текширувдан ўтмайман» деган важ қонунчилик нуқтаи назаридан жавобгарликдан озод қилмайди.
Бироқ ҳайдовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— текширув қонуний асосда ўтказилаётганини билиш;
— алкотестер натижасига шубҳа қилса, тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш;
— баённома ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
— ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобласа, устидан шикоят қилиш.
Шу сабабли амалиётда текширувдан бўйин товлаш ўрнига текширувдан ўтиб, агар натижа ёки жараёндан норози бўлсангиз, уни қонунда белгиланган тартибда баҳслаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.