currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчилик гувоҳномасининг қандай тоифалари бор?

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг қандай тоифалари бор?

Содда талқин

calendar

18.07.2026

eye

38

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг қандай тоифалари бор?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси нима?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси — бу шахснинг тегишли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатдир. Ушбу ҳужжат ҳайдовчининг назарий билим ва амалий кўникмаларни муваффақиятли эгаллаганлигини ҳамда белгиланган тартибда имтиҳонлардан ўтганлигини тасдиқлайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ёки тегишли тоифага эга бўлмаган шахснинг транспорт воситасини бошқариши қонунчиликка зид ҳисобланади ҳамда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифаларининг аҳамияти

Транспорт воситалари техник имкониятлари, вазни, йўловчи сиғими ва фойдаланиш йўналишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, мотоциклни бошқариш учун зарур кўникмалар юк автомобили ёки автобусни бошқариш учун етарли бўлмайди. Шу боис ҳар бир транспорт тури учун алоҳида тайёргарлик талаб этилади.

А тоифаси – мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

Б тоифаси – тўла вазни 3 500 кг дан ошмаган ёки ўриндиқлар сони 8 тагача бўлган автотранспорт воситалари; тиркамасининг тўла вазни 750 кгдан ортиқ бўлмаган «В» тоифадаги, тиркамасининг тўла вазни 750 кгдан ортиқ, лекин автотранспорт воситасининг ўзи 3 500 кг дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

C тоифаси - тўла вазни 3 500 кг дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг тўла вазни 750 кг гача бўлган автотранспорт воситалари;

Д тоифаси - йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг тўла вазни 750 кгдан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

БЕ - тиркамасининг тўла вазни 750 кгдан ортиқ, ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «В» тоифадаги автотранспорт воситалари;

тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 кгдан ортиқ, лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500кг дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

CЕ - тиркамасининг тўла вазни 750 кг дан ортиқ бўлган «С» тоифадаги автотранспорт воситалари;

ДЕ - тиркамасининг тўла вазни 750 кгдан ортиқ бўлган «Д» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифалари транспорт воситаларини бошқариш соҳасидаги муҳим ҳуқуқий институтлардан биридир. Улар ҳайдовчиларнинг малакасини аниқ белгилаш, транспорт воситаларини хавфсиз бошқаришни таъминлаш ҳамда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Севинч Хушназарова,
журналист

Улашиш: