Ҳуқуқ
18.12.2024
380

Ҳайвонот боғларида ҳайвонларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш жуда муҳим, чунки ҳайвонлар турли хил хатти-ҳаракатлар кўрсатиши, агрессив бўлиши ёки кутилмаган тарзда ўзгариши мумкин.
"Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари"га кўра, қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш лозим:
— йирик туёқли ҳайвонлар, фил, йирик йиртқичлар, заҳарли илон, тимсоҳ, туяқуши ва бошқаларга ҳайвонот боғида бир вақтда камида 2 та ходим хизмат қилиши зарур;
— ҳайвонларга хизмат қилиш вақтида чекиш, овқатланиш, инвентарларни тузатиш ва уларга ёзиш ҳамда бошқа чалғитувчи ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади;
— иш жойига ва ҳайвонларга хизмат қилишда ёрдам кўрсатиш учун бегоналарнинг киришлари тақиқланади.
Бундан ташқари ҳар бир ҳайвон тури билан ишлаш қоидалари белгилаб ўтилган жумладан йирик йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш қодалари белгиланган.
Бунга кўра:
— хавфли ҳайвонларга хизмат қилишда фақат кўчма асбоб-ускуналар қўлланилади;
— хавфли ҳайвонларни овқатлантираётган ходимда махсус айри, найза ва бошқа асбоблар-ускуналар бўлиши ва уларнинг узунлиги уларга яқинлашмасдан овқатлантиришга имконият яратиши лозим;
— иш бошлашдан аввал ҳайвонларни баланд лекин, ёқимли овозда чақириб диққатини жалб қилиш, уларни ҳуркитмасдан мулоқотда бўлиш, хатти-ҳаракатини кузатиб туриш керак;
— хизмат жойидаги ўтиш йўллари, даҳлизлар ва бошқа майдонлар ҳайвонлар сақланадиган қафасларга туташ бўлиши, хизматчиларнинг ҳайвонларга қарашига халақит бермаслиги, уларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлаши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонот боғларида хавфсизлик, ҳайвонлар билан алоқада бўлиш, уларни боқиш, парвариш қилиш алоҳида эътиборни талаб қилади. Агар юқоридаги қоидаларга риоя қилиш ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Шакарбой Ғойибназаров,
"Адолат" милилй ҳуқуқий маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.