currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲақ тўланадиган қўшимча таътил барчага бирдай бериладими?

Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил барчага бирдай бериладими?

#NoComment

calendar

12.12.2025

eye

14

Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил барчага бирдай бериладими?

Ушбу саволга жавоб беришда авваламбор меҳнат қонунчилиги бўйича энг муҳим ҳужжат ҳисобланмиш Меҳнат кодексига юзланамиз.

Меҳнат кодексининг 401-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6266479)га кўра, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Бунда, мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти Меҳнат кодексининг 410-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6266530)да келтирилган бўлиб боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак.

Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда Меҳнат кодексининг Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари параграфида назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди.

Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ишсиз деб эътироф этилиши ёки этилмаслигига тўхталамиз. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддаси (https://lex.uz/docs/5055690#5058077)да шахсларни ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар келтирилган. Мазкур модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси (https://lex.uz/docs/5055690#5058111)да ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ишсиз деб эътироф этилмаслиги белгиланган.

Диққат қилинг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори билан Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати (https://lex.uz/docs/4849607#4850689) тасдиқланган.  Бироқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони билан тасдиқланган (https://lex.uz/docs/7444738/#7446603).

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши:

ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларга;

якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Демак, Меҳнат кодексидаги кафолатлар ходимга нисбатан татбиқ қилинади.

Меҳнат кодексининг 19-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6257795)га асосан меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлган, Меҳнат кодексида белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ходимлар бўлиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 410-моддасининг иккинчи қисмидаги ишласа деганда, иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган шахс, яъни ходим назарда тутилмоқда. Ўзини ўзи банд қилган шахслар эса ходим бўлиб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 236-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6263219)да ижтимоий таътил тушунчаси ва мақсади келтирилган бўлиб, ижтимоий таътиллар ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда берилади. Демак, ижтимоий таътил ходимга дам олиш, саёҳат қилиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун эмас, балки санаб ўтилган ижтимоий мақсадлар учун берилади.

Меҳнат кодексининг 401-моддасида белгиланган тўрт кунлик таътил Меҳнат кодексининг 237-моддаси (https://lex.uz/docs/6257288#6263415)га асосан ижтимоий таътил бўлиб ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар боланинг ота-онасидан бири ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатида бўлиб боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса отага ёки онага Меҳнат кодексининг 401-моддасида белгиланган ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилмайди.

Баҳодир Турғунов,
«Адолат» МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 176

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


21-ноябр 2025, 08:14
431

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
419

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
408

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.