Life Style
15.04.2025
535

Биламизки, аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, турли хил, айниқса сурункали касалликлар профилактикасида ва уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик жиҳатидан амалда синалган халқ табобати муҳим ўрин тутади. Халқ табобати аждодлар тажрибасига таянган, халқ урф-одатларида ўз тасдиғини топган анъанавий (маълум бир ҳудуд ёки миллатга хос бўлган профилактика, диагностика ва даволаш усуллари) тиббиётнинг тан олинган профилактика, диагностика ва даволаш усулларидир.
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади. Шунингдек, Республика халқ табобати илмий-амалий маркази халқ табобати соҳасида бош муассаса ҳисобланиб, мазкур йўналишда мутахассисларни, тиббиёт ходимларини ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони билан тасдиқланган 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари орасида халқ табобати ҳам мавжуд бўлиб, ушбу фаолият тури билан лицензияси бўлган шахслар шуғулланишлари мумкинлиги кўрсатилган.
Ушбу қоидага амал қилмаган айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59(5)-моддасида Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга мувофиқ халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатиш, шунингдек мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.