Ўзбекистон
07.10.2023
1 537

Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегациямиз учун куннинг биринчи олтин медалини келтирди.
-55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Раҳимова финалда Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Севинч Раҳимова 1/8 финалда таиландлик Чокпрасетргулни (1:0), чорак финалда мезбон спортчи Дингни (7:0), ярим финалда кореялик Ҳвангни (8:0) мағлубиятга учратиб финалга йўл олганди.
[caption id="attachment_22088" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: MOQ[/caption]
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги олтин медаллари сони 21 тага етди бу эса вакилларимиз учун ушбу турнир тарихидаги энг яхши натижа бўлди.
Бунгача энг кўп олтин медаль 2018 йилги Жакартадаги Осиё Ўйинларида қайд этилган бўлиб, вакилларимиз 21 та олтинга эга чиқишганди, аммо допинг сабабли Ўзбекистон спортчилари битта медалдан маҳрум этилганди. Демакки, 21 та олтин – Ўзбекистон учун Осиё Ўйинларидаги рекорд натижа сифатида қайд этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.