Ўзбекистон
07.08.2024
160
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 31 июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар ижроси қандай таъминланади? Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири Бахтиёр Рустамов шу ҳақда сўзлаб берди:
– Қарор билан фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур рўйхатда жами 93 ташкилот ўрин олган.
Шундан 58 таси республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда 35 таси хўжалик бирлашмаларидир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, Президент ва Ҳукумат томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ҳамда топшириқлар акс эттирилди.
Ҳар бир баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари сони қоида тариқасида, 5 тадан 10 тагача бўлиши керак.
Самарадорлик кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ, баҳоланувчи раҳбарнинг вазифа ва жавобгарлиги доирасида, аниқ, мақсадли бўлиши зарур.
Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.
Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот баҳоланувчи раҳбарлар томонидан “samaradorlik.uz” электрон платформасига киритилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган масъуллар томонидан тасдиқланади ҳамда баҳоланувчи раҳбарларнинг рейтинги шакллантирилади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тартиби “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.
Фармон ва қарорнинг қабул қилиниши давлат бошқарувига профессионал ёндашиш, натижага қаратилган самарали бошқарувни кучайтириш ва малакали кадрларни жалб қилиш имкониятини яратади. Шунингдек, раҳбар қадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш маданиятини шакллантириш орқали уларнинг ҳисобдорлигини оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.