Ўзбекистон
06.07.2023
1 387

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ушбу мақсад учун 2030 йилга қадар 50 миллион доллар йўналтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳар йили 200 нафар ёш олимлар, кейинчалик олийгоҳларга қайтиб дарс бериш шарти билан, хорижий илмий ташкилотларда диссертация ёқлашга жўнатилади. Бундан ташқари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади ва уларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши учун қўшимча шароитлар яратилади. Бунда уларнинг иш ҳақи камайтирилмайди. Ўз йўналиши бўйича халқаро тан олинган касбий сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга қўшимча устамалар белгиланади. Шунингдек, бундай сертификати бор амалиётчиларга дарс бериш учун магистрлик дипломи талаб этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш: 5 муҳим саволга жавоб
Дарс соатларини ким тақсимлайди? Йиллик дарс соати чегараси қанча? Кимлар устунликка эга? Декретдан қайтганларга неча соат дарс берилади? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб берилган.
Коллеж ва техникумда 5 та соҳа бўйича ўқимоқчи бўлган хотин-қизлар грант асосида таълим олади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати эълон қилинди
Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилади