Ўзбекистон
07.11.2023
1 680

Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади. Тадқиқот Ҳиндистоннинг Деҳли ва Ченнай шаҳарларида ўтказилди. Бу ҳудудлар ҳавосида қон оқимига кириши мумкин бўлган микроскопик PM2.5 заррачалари миқдори ошган. Илгари бу зарраларнинг нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари юзага келиши билан боғлиқлиги аниқланганди. Ўрганишлар чоғида PM2.5 нинг ўртача йиллик даражаси Деҳлида 82-100 мкг/м3, Ченнайда эса 30-40 мкг/м3 миқдорни ташкил этган. Ваҳоланки. ЖССТ тавсиясига кўра, бу кўрсаткич 5 мкг/м3 гача бўлиши керак. Олимлар етти йил давомида 12 минг эркак ва аёлдан иборат гуруҳни кузатди. Уларнинг қондаги қанд миқдори мунтазам текшириб турилган ва бу одамлар яшайдиган ҳудудларда ҳаво сифати назорат қилинган. Натижалар шуни кўрсатдики, атиги бир ой ичида юқори даражадаги PM2.5 ҳавоси билан нафас олиш қондаги қанд миқдорини оширади ва бу жараённинг бир йил ёки ундан кўпроқ давом этиши диабетга олиб келиши мумкин. Ҳар бир ортиқча 10 мкг/м3 қандли диабетнинг ривожланиш хавфини 22 фоизга оширади. Маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг 11,4 фоизи қандли диабетдан азият чекади. Бундан ташқари, касалликка чалинганлар шаҳарларда қишлоқ жойларга нисбатан кўпроқ учрайди. PM2.5 таркибида сульфатлар, нитратлар, оғир металлар мавжуд. Бу моддалар эндокрин тизими фаолиятини издан чиқариб, инсулин ишлаб чиқаришга халақит беради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.