Ўзбекистон
28.10.2023
1 771

Ўзбекистон Бош консулхонасида Истанбулдаги йирик “Healthis Assistance Saglik Hizmati” ширкати бош координатори Абдулкарим Хасанато билан учрашув бўлиб ўтган, деб хабар бермоқда “Дунё”. Қайд этилишича, Суҳбат давомида Ўзбекистондаги туғма нуқсонлар билан дунёга келган, ёки куйиш ва бошқа сабаблар оқибатида тана жароҳатларига эга болаларга эстетик пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган. Дастлабки босқичда Болаларни кўллаб-қувватлаш фонди билан биргаликда Фарғона вилоятидаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 40 дан ошиқ эстетик жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинди. Абдулкарим Хасанато ушбу мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётини Туркиянинг кўзга кўринган “Cam ва Sakura hastanisi” клиникаси шифокори Жашкан Перчин ва “Medipol universiteti” клиникаси шифокори Бозкурт Мехмет ўз жамоаси билан амалга оширишини таъкидлади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади
Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.
Туркияда Блинкен чироқсиз кутиб олинди
“Туркия биринчи марта америкалик мулозимни ташқи ишлар вазири ёки юқори мартабали расмийсисиз кутиб олди”, – дейилади хабарда.
Измирдан Самарқандга мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилади
Парвозлар жорий йилнинг 12 ноябридан бошлаб, ҳафтада 3 кун амалга оширилади.