currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Ҳаж”га юбориш учун одамлардан 15 минг АҚШ долларини алдаб олган фирибгарга ҳукм ўқилди. Туристик фирма орқали “Ҳаж”га бориш мумкинми?

“Ҳаж”га юбориш учун одамлардан 15 минг АҚШ долларини алдаб олган фирибгарга ҳукм ўқилди. Туристик фирма орқали “Ҳаж”га бориш мумкинми?

Суд очерклари

calendar

31.01.2024

eye

982

“Ҳаж”га юбориш учун одамлардан 15 минг АҚШ долларини алдаб олган фирибгарга ҳукм ўқилди. Туристик фирма орқали “Ҳаж”га бориш мумкинми?

Бувайдада А. Жавлонов (исмлар шартли) И.Рахимовага онаси Х.Режавалиевани 7.000 АҚШ доллари (80.031.210 сўм) эвазига “Sheyх-777” туристик фирмаси орқали “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб, ундан 4.000 АҚШ доллари олган.

А. Жавлонов, бундан ташқари, У.Эгамбердиевга ота-онасини 14.000 АҚШ доллари (160.062.420 сўм) эвазига ўша туристик фирма орқали “Ҳаж”га юборишини айтиб, 8.200 АҚШ доллари,  О.Ахмедовдан 1.000 АҚШ доллари, Х.Усмоновдан 1.500 АҚШ доллари олган.

Фирибгар 2023 йил 29 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли “Ҳаж”га жўнатиш учун мазкур фуқаролардан пулларнинг қолган қисмини олишга “улгурмади”.

Суд, судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи А. Жавлоновни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “Ҳаж” тадбирини ташкил этишга Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси масъул бўлиб, бу сайёҳлик ташкилотлари ваколатига кирмайди.

 Абдурасул Миножиддинов,

жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди раиси

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 806

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 484

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 395

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


24-март 2026, 04:49
773

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.

Мавзуга доир янгиликлар: