Ўзбекистон
10.08.2023
1 008

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти билан боғлиқ айрим рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистондан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинган. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлаган. Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқаролар учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 15 минг 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этган. Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланган, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган 6 мингдан зиёд шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 5 мингга яқин профилактик тадбир ўтказилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.