Life Style
15.10.2025
374

Хизмат сафари — бу ходимнинг доимий иш жойидан ташқарида, иш берувчининг топшириғи асосида маълум муддатга бошқа жойга юборилиши билан боғлиқ хизмат вазифасини бажаришидир. Бундай сафарлар вақтинчалик бўлиб, иш берувчи расмий фармойиш асосида амалга оширади. Шу билан бирга, агар ходимнинг доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлса, яъни унинг вазифаси турли жойларга бориб ишлашни назарда тутса, бу хизмат сафарига тенглаштирилмайди.
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг харажатларини қоплаш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Қонунчиликка кўра, қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан тўлаб берилиши шарт:
— аввало, хизмат сафарига бориш ва қайтиш учун йўлкира харажатлари;
— вақтинча яшаш жойи — меҳмонхона ёки бошқа турар жой учун ижара харажатлари;
— доимий яшаш жойидан ташқарида бўлиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, яъни суткалик тўловлар;
— агар ходим хизмат сафари давомида иш берувчининг розилиги билан бошқа харажатлар қилган бўлса, бу қўшимча харажатлар ҳам қопланиши керак.
Ушбу харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари одатда ташкилотнинг ички ҳужжатлари орқали белгиланади. Бунда иш берувчи жамоа шартномаси асосида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда компенсация миқдорларини тасдиқлайди. Агар ташкилот давлат бюджети ҳисобига молиялаштирилса, тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.
Хулоса қилиб айтганда, хизмат сафари — бу вақтинчалик топшириқ бўлиб, унга юборилган ходимнинг асосий харажатларини иш берувчи қоплаб бериши керак. Бу қонуний талаб бўлиб, ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.