currencies image

12 937,93 UZS

45,02

usd

currencies image

14 665,14 UZS

152,88

eur

currencies image

161,10 UZS

0,76

ru



АсосийЯнгиликларХизмат текшируви қандай сабабларга кўра белгиланади?

Хизмат текшируви қандай сабабларга кўра белгиланади?

Ҳуқуқ

calendar

21.05.2025

eye

98

Хизмат текшируви қандай сабабларга кўра белгиланади?

Хизмат текшируви ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги фактини, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни, иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган текширишдир.

Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, ходимнинг бевосита раҳбарининг билдиргиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади.

Иш берувчи хизмат текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.

Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказиладиган ходим иш берувчининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғи ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия таркиби билан имзо қўйдириб таништирилиши керак.

Хизмат текшируви ўтказиш учун иш берувчининг буйруғи билан хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузилади.

Комиссия камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши керак, уларнинг бир нафари комиссиянинг раиси бўлади. Комиссия таркибига ташкилотда мавжуд бўлган тақдирда касаба уюшмаси қўмитасининг аъзоси киради. Комиссия раиси комиссия ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Унинг ўтказилаётган хизмат текшируви доирасидаги қонуний талаблари комиссия аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир. Комиссия раиси хизмат текширувини ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш сифати, унинг натижалари, хулосалари ва таклифларининг холислиги учун шахсан жавобгар бўлади.

Комиссия таркибига қуйидаги шахсларнинг киритилишига йўл қўйилмайди:

— хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахс;

—  ҳаракатлари текширилиши зарур бўлган ходимлар бўйсунувидаги ходимлар;

—  ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим билан қариндошлик алоқаларида бўлган шахслар;

— хизмат текшируви натижаларидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлиши мумкин бўлган шахслар, шу жумладан ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига ёки интизомий қилмишнинг яширилишига дахлдор эканлиги тўғрисида асосланган гумонлар мавжуд бўлган шахслар;

— мурожаати хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлиб хизмат қилган шахслар;

— ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимлар.

Хизмат текширувини ўтказишга махсус билимлар соҳасида маслаҳат олиш учун шартнома асосида экспертлар сифатида мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

Бекжон Исмоилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: