Ўзбекистон
27.05.2024
122
Қайд этилишича, 2030 йилга бориб минтақадаги технологик стартаплар $300 млн даромад келтириши мумкин.
Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Марказий Осиёдаги технологик стартапларга $5 млн сармоя киритмоқда.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси “Sturgeon Capital” томонидан бошқариладиган “Sturgeon Emerging Opportunities II” янги венчур капитал фондига маблағ ажратади.
Венчур фонди финтех, компаниялар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун бизнес платформалар (b2b), қишлоқ хўжалиги технологиялари, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳалардаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Жамғарма, шунингдек, интилувчан тадбиркорларга ўз бизнесини кенгайтириш, фаолият самарадорлигини ошириш ва узоқ муддатли бандлик имкониятларини яратишга ёрдам беради.
“Sturgeon Capital” ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларидаги IT стартап бозори 2030-йилга бориб йилига $300 млнга яқин рақамли даромад келтириши мумкин.
Венчур фонди Марказий Осиё давлатларидан ташқари бошқа ривожланаётган бозорларда, жумладан Миср ва Покистонда ҳам ишлашни режалаштирмоқда.
“Sturgeon” компаниясига инвестициялар ХМКнинг бошланғич катализатор дастурининг бир қисми бўлиб, у ривожланаётган бозорлардаги инкубаторлар, акселераторлар ва фондларга сармоя киритиш орқали етарли даражада хизмат кўрсатилмаган венчур капитал экотизимларида молиявий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Дастур хавфли бозорларни, жумладан, дунёнинг энг қашшоқ ва заиф мамлакатларини қамраб олади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.