#NoComment
08.05.2025
426

Меҳнат кодексининг 241-моддасига мувофиқ, иш ҳақи сақланмайдиган таътил — бу ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда, ҳақ тўланмайдиган таътил ҳисобланади. Бундай таътил ходимнинг ёзма аризасига асосан берилади ва унинг давомийлиги ходим ҳамда иш берувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Ушбу таътилнинг умумий муддати 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ошмаслиги керак.
Агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган ёки аҳолининг ҳаётига таҳдид солувчи бошқа ҳолатларда иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган муддати кўпи билан 6 ойгача узайтирилиши мумкин.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати тугагач, ходим белгиланган санада ишга қайтиши шарт. Акс ҳолда, меҳнат шартномаси ходимнинг ишга ўз вақтида қайтмагани сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин. Агар иш ўрни бош бўлса, кадр бўлими орқали бўш иш ўрнига ҳужжатлар топширилиб, ишга қайта кириш имконияти мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, ходим ўз ҳисобидан 3 ойгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиши мумкин. Бу ҳуқуқни амалга оширишда белгиланган тартибга риоя қилиш, иш берувчи билан келишиш ва ишга ўз вақтида қайтиш жуда муҳимдир.
Ихтиёр Пайзиев,
«Адолат» МҲАМ масьул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Картoшка фри юраκ касалликлари хавфини oширадими?
Агар ҳар куни қoвурилган oвқат истеъмoл қилинса, бу хавф 15% гача oшади.
Суд жараёнларида қандай ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда?
Фармон билан суд тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.