currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХодимлар билиши зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида муҳим 5 та қоида

Ходимлар билиши зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида муҳим 5 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

31.07.2025

eye

806

Ходимлар билиши зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида муҳим 5 та қоида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси замонавий меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Ҳар бир ходим ва иш берувчи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ билиши лозим. Қуйида ушбу кодексдаги ходимлар билиши зарур бўлган муҳим 5 та қоида ҳақида сўз юритамиз.

1. Ходимнинг асосий ҳуқуқлари

Кодекснинг 21-моддасига асосан ҳар бир ходим қуйидаги асосий ҳуқуқларга эга:

— меҳнат шартномасини эркин тузиш ва бекор қилиш;

— хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитида ишлаш;

— белгиланган меҳнат таътилига чиқиш;

— ўз вақтида ва тўлиқ иш ҳақи олиш;

— касаба уюшмалари орқали ўз манфаатларини ҳимоя қилиш;

— меҳнат фаолияти сабабли етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш;

— касбга тайёрланиш, қайта тайёрланиш ва малакасини ошириш ҳуқуқига эга.

2. Ходимларнинг иш вақти меъёрлари

Кодекснинг 182-183 моддаларига асосан ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунликёкиолти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Кодекснинг 416-моддасига биноан 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун ишнинг (сменанинг) давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7.30 дақиқадан ошиши мумкин эмас.

3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш

Кодекснинг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календар кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.

Кодекснинг 172-моддасига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун иш берувчи томонидан ходимга компенсациялар тўлаб берилиши лозим.

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

4. Кафолатли тўловлар

Кодекснинг 281–283-моддаларига асосан иш берувчи ходимга қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт:

— дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларидаги ва иш вақтидан ташқари иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш;

— тунги вақтдаги иш учун ходимга қўшимча тўловни амалга ошириш;

— қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаш.

Шунингдек, мазкур Кодекснинг 286-моддасига асосан иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

— хизмат сафарларида бўлганда;

— сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

— иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

— иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

— ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

— ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

— фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун компенсация тўловларини амалга ошириш зарур.

Бундан ташқари, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

5. Ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат органлари:

— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

— суд органлари (фуқаролик ишлари бўйича судлар);

— Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспексияцси;

— Касаба уюшмалари федерацияси;

Хулоса

Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Ҳар бир ходим ўз ҳуқуқларини билиши ва уларга риоя қилинаётганини назорат қилиши зарур.

Мардиев Хабибулло,
“Адолат” МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
687

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.