Ҳуқуқ
20.11.2025
21

Меҳнат муносабатларида ходимга оид шахсий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш муҳим ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 178-моддасига мувофиқ, иш берувчи шахсий маълумотларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва учинчи шахсларга беришда белгиланган тартибга амал қилиши шарт.
Иш берувчи, аввало, ходимнинг шахсий маълумотларини унинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этиши мумкин эмас. Бу қоидадан фақат ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ёки қонунларда белгиланган истисноий ҳолатларда чиқишга рухсат берилади.
Шунингдек, ходимнинг шахсий маълумотлари унинг розилигисиз тижорат мақсадларида тарқатилиши қатъиян ман этилади. Маълумотни қабул қилаётган шахслар ушбу маълумотлардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланиши кераклиги ҳақида иш берувчи томонидан огоҳлантирилиши ва бу талабга риоя қилишини тасдиқлаши шарт. Бу талаб қонун доирасида амалга ошириладиган маълумот алмашинувига тааллуқли эмас. Ташкилот ичида шахсий маълумотларни тақдим этиш ходим имзо қўйиб танишган ички ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Бундай маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақат махсус ваколат берилган ходимларга берилади ва улар фақат ўз хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олишлари мумкин. Иш берувчи ходимнинг соғлиғига оид маълумотларни талаб қила олмайди, фақат ходимнинг меҳнат вазифасини бажариш имкониятига доир маълумот истисно сифатида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, ходимнинг шахсий маълумотлари ходимлар вакилларига ёки қонун билан ваколат берилган органларга фақат уларнинг вазифаларини бажариши учун зарур бўлган миқдорда тақдим этилиши мумкин. Умуман олганда, меҳнат муносабатларида шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш қатъий қоидалар асосида амалга оширилади ва иш берувчи ушбу талабларга риоя қилиш орқали ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Ёшларнинг хорижий тил ўрганиш харажатларини қоплаш тизими: янги ҳуқуқий тартиб ва амалиёт. Муҳим 5 қоида
Ёшлар аввал 2 ой давомида хорижий тилни ўқиш учун тўловни ўзи амалга оширади.