Ҳуқуқ
05.03.2025
1 763

Мажбурий ижро буюроларининг тегишли қарорларига асосан ташкилот бухгалтерлари томонидан ходимнинг ойлигининг бир қисми ундирувга қаратилади. Ташкилот бухгалтерлари ходимнинг ойлигининг бир қисмини ундирувга қаратишда барча оладиган ойлигидан ҳисоблаган ҳолда ундирувга қаратади.
Бироқ шундай пул суммалари бор бухгалтер уни чегириб ташлаган ҳолда ундирувга қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 8 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган қоидаларнинг 2-бандига асосан:
— майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;
— хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;
— бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
— алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;
—меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;
— ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;
— дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;
— қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;
— бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;
— хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
— меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.