#NoComment
27.05.2025
1 277

Меҳнат кодексига асосан, меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Шахсга доир маълумотлар жумласига ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киради:
— фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи;
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса);
— маълумоти (қачон ва қайси таълим ташкилотларини тугатганлиги, дипломлари рақамлари, диплом бўйича тайёргарлик йўналиши ёки мутахассислиги, малакаси);
— меҳнат фаолияти бошланганидан эътиборан бажарилган ишлари (ҳарбий хизматни қўшиб ҳисоблаганда);
— доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили;
— паспортига оид маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги) ва идентификация ID-карта маълумотлари;
— шахсий телефон рақами, электрон почта манзили;
— ҳарбий мажбуриятга дахлдорлиги, ҳарбий рўйхатга олиш бўйича маълумотлар (захирада бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган шахслар учун);
— солиқ тўловчининг идентификация рақами;
— шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақами;
— мажбурий тиббий кўрик натижалари;
— ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари;
— оилавий аҳволи, яқин қариндошларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган саналари;
— ходимнинг ва (ёки) унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар, воқеалар ҳамда ҳолатлар ҳақидаги бошқа маълумотлар.
Иш берувчи ва унинг вакиллари шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида:
— ходимнинг ишлов берилаётган шахсга доир маълумотларининг ҳажми ва мазмунини белгилашда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига амал қилиши;
— ходимнинг шахсга доир барча маълумотларини ходимнинг ўзидан олиши шарт.
Агар ходимнинг шахсга доир маълумотларини фақат учинчи шахслардан олиш мумкин бўлса, ходимга бу ҳақда олдиндан ёзма равишда хабар қилиниши ва ундан ёзма розилик олиниши керак, бундан шахсга доир маълумотларни (тиббий кўрик натижалари, малака ошириш доирасида малакавий ва бошқа баҳолашлар натижалари бўйича хулоса ва бошқалар) ходим мазкур иш берувчи томонидан қонунчиликка мувофиқ қайси учинчи шахсларга юборилган бўлса, ўша учинчи шахслардан олиш ҳоллари мустасно;
шахсга доир маълумотларни олишнинг мақсадлари, тахмин қилинаётган манбалари ва усуллари, шунингдек олиниши лозим бўлган шахсга доир маълумотларнинг хусусияти ҳамда ходимнинг уларни олиш учун ёзма розилик беришни рад этиши оқибатлари тўғрисида ходимга хабар қилиши;
ходимнинг шахсга доир маълумотларини ғайриқонуний равишда фойдаланилишдан ёки йўқолишдан иш берувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан ҳимоя қилишни таъминлаши;
ходимларни ва уларнинг вакилларини иш берувчида мавжуд бўлган, ходимларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартибини белгилайдиган, шунингдек уларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар билан имзо қўйдириб таништириши;
ходимларнинг вакиллари билан биргаликда ходимларнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.