currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲокимликлар бошқарувида ихчам ва натижадорликка йўналтирилган тизим йўлга қўйилади

Ҳокимликлар бошқарувида ихчам ва натижадорликка йўналтирилган тизим йўлга қўйилади

Ҳуқуқ

calendar

23.10.2025

eye

28

Ҳокимликлар бошқарувида ихчам ва натижадорликка  йўналтирилган тизим йўлга қўйилади

Бугунги кунда давлат бошқарув тизимини самарали ва замонавий асосда ташкил этиш мамлакат тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Янги Ўзбекистон даврида ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётгани каби, ҳокимликлар фаолиятида ҳам очиқлик, шаффофлик ва натижадорликни таъминлаш устувор вазифага айланди. Шу мақсадда ҳокимликлар бошқарувида ихчам ва натижадорликка йўналтирилган янги тизимни жорий этиш зарурати вужудга келди. Бу тизим орқали ҳокимликлар фаолиятида ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, қарор қабул қилиш жараёнлари тезлашади, маҳаллий аҳоли билан мулоқот ва манфаатдорлик даражаси ошади.

Хусусан, жорий йилнинг 21 октябрида “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-186-сон) қабул қилинди.

Фармонга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

— “аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” тамойилини ҳаётга тўлиқ жорий этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларини аҳоли ва тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий тузилмага трансформация қилиш;

— маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимликларининг маъмурий ваколатларини янада кенгайтириш;

— туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳудудий ривожланишга оид устувор вазифалари ва масъулият доирасини аниқ белгилаш.

— 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.

Тажриба-синов даврида:

— туман (шаҳар) ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари  фаолияти устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этади.

Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 6 нафар, туман (шаҳар) ҳокимликларида 4 нафар этиб белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 076

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
947

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
640

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
636

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.