currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларХоразмда қиймати 25 млн долларлик инвестиция асосида балиқчилик кластери ташкил этилади

Хоразмда қиймати 25 млн долларлик инвестиция асосида балиқчилик кластери ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

15.04.2024

eye

340

Хоразмда қиймати 25 млн долларлик инвестиция асосида балиқчилик кластери ташкил этилади© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Фариддин Насриев балиқчилик соҳасига ихтисослашган Beyza Feed Mill (BFМ Group) компанияси бошқаруви кенгаши раиси Амир Абуди билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Амир Абуди Beyza Feed Mill компанияси фаолияти ҳақида батафсил ахборот берган. Компаниянинг Шероз шаҳрида жойлашган заводида балиқлар учун озуқа ҳамда балиқдан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар, икра ишлаб чиқарилади.

Ўз навбатида, элчи хорижий инвесторлар учун мамлакатда яратилаётган шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этган. Шунингдек, у эронлик тадбиркорга Ўзбекистонда балиқчилик хўжалигини барпо этиш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга оширишни таклиф қилган.

Мулоқот натижасига кўра, Beyza Feed Mill компанияси раҳбари Амир Абуди билан Хоразм вилоятида қиймати 25 миллион долларга тенг балиқчилик кластерини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шу билан бирга, 14-21 апрель кунларида эронлик инвесторнинг Хоразм вилоятига лойиҳа борасида батафсил музокаралар ўтказиш учун ташрифи режалаштирилган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 078

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 093

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 087

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 535

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.