currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларХорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қандай йўл тутишлари лозим?

Хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қандай йўл тутишлари лозим?

Ҳуқуқ

calendar

11.11.2024

eye

97

Хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қандай йўл тутишлари лозим?

Хорижда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик идораларига мурожаат қилишлари керак.

Дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланадилар.

Муаммоли масалалар юзага келганда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик идораларига мурожаат қилиш мумкин.

Хорижга чиқаётган фуқароларга чиқиш режалаштирилаётган давлатга хорижий фуқароларнинг кириши тўғрисидаги маълумотларни олдиндан ўрганиши тавсия этилади. Бунда ўша давлатнинг дипломатик ёки консуллик идораси веб-саҳифасидан ахборот олиш мумкин.

Шунингдек, хорижга чиқишдан олдин ўша давлатдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонаси ва консуллик идорасининг манзили ва телефон рақамларини билиб олиш тавсия этилади. Чунки бу идоралар хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрадилар.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 268

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 252

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 158

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.