Ўзбекистон
12.10.2026
39

Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторанини ташкил этаётган ёки аллақачон очган тадбиркорларга харажатларнинг 50 фоизигача қисми субсидия сифатида қоплаб берилади.
Субсидиядан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва хорижда ўзбек миллий таомлари ресторанини ташкил этган ёки этаётган тадбиркорлар фойдаланиши мумкин.
Мазкур давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.
Субсидия олиш учун тадбиркорлар қуйидагиларни тақдим этиши лозим:
— рестораннинг хорижда рўйхатдан ўтганини ва бинога бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
— санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигига оид маълумотлар;
— амалга оширилган харажатлар ҳамда Ўзбекистондан маҳсулот етказиб беришга оид ҳужжатлар;
— рестораннинг ички ва ташқи кўриниши акс этган фотосуратлар.
Заруратга қараб, тегишли ҳужжатларнинг расмий таржимаси ҳам талаб этилиши мумкин.
Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия маблағи 7 иш куни ичида тадбиркорнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Агар аризада камчиликлар аниқланса, тадбиркор уларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиши мумкин.
Субсидия олиш учун my.gov.uz порталидаги тегишли хизмат орқали ариза юбориш мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.