Ҳуқуқ
08.07.2024
3 402
© Фото: hudud24.uz / habikaturaЎқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш учун аризалар 15 июлдан бошлаб қабул қилинади. Хориждаги ОТМлардан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
1. Ариза қачон берилади?
Хориждан ўқишни кўчириш учун аризалар 15 июлдан 5 августгача Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали 5-августга қадар қабул қилинади.
2. Ўқишни кўчириш учун тест бўладими?
Хориждаги ОТМлардан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади.
Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
3. Ўтиш бали қанча?
Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
4. Ўтиш балини ололмаса нима бўлади?
Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Хориждаги ОТМлардан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.