currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХорижий ташрифлар: мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мажбуриятлари ва чекловлари

Хорижий ташрифлар: мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мажбуриятлари ва чекловлари

Ўзбекистон

calendar

23.01.2026

eye

26

Хорижий ташрифлар: мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мажбуриятлари ва чекловлари

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда давлат раҳбарлари ҳамда юқори мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга амалга оширадиган ташрифлари муҳим аҳамият касб этади. Бундай ташрифлар давлат манфаатларини ифодалаш, сиёсий, иқтисодий ва дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу сабабли уларнинг амалга оширилиш тартиби қатъий ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинган.
Ўзбекистон Республикаси раҳбарларининг (шу жумладан, давлат раҳбарининг) хорижий мамлакатларга ташриф буюриш тартиби қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарорига мувофиқ, ташрифлар деганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Олий Мажлис палаталари раҳбарларининг ёки Бош вазирнинг хорижий давлат раҳбарларининг расмий таклифига биноан чет элга бориши тушунилади. Ушбу ташрифлар расмий-давлат характерига эга бўлиб, шахсий сафарлардан тубдан фарқланади. Ташрифнинг ҳажми ва дастури амалий ҳамда протокол тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади. Томонлар ташрифнинг муддати, тури ва шаклини олдиндан келишиб оладилар. Хорижий мамлакатда бўлиш дастури Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.

Делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган. Бу ҳолат хорижий ташрифларнинг давлат хавфсизлиги билан бевосита боғлиқлигини кўрсатади.

Шунингдек, давлат сирларидан хабардор бўлган мансабдор шахсларнинг хорижга чиқиши алоҳида тартибда, махсус келишув асосида амалга оширилади. ушбу талаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарори билан белгиланган. Мазкур қарорга мувофиқ, мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши уларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб уч даражали келишув асосида амалга оширилади:

1. Президент билан келишиладиганлар – энг юқори бўғин мансабдор шахслар Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Президент маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, Давлат хавфсизлик хизматининг раиси ва унинг ўринбосарлар, Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Марказий банки бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа юқори бўғин раҳбарлари.

2. Вазирлар Маҳкамаси билан келишиладиганлар – республика даражасидаги бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари (Вазирлик ва давлат қўмиталаридан ташқари бошқа республика давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ОТМлари ректорлари, туман ва шаҳар ҳокимлари (Тошкент шаҳри туманлари бундан мустасно)).

3. Президент Администрацияси таркибий бўлинмалари билан келишиладиганлар – суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органларининг масъул ходимлари.

Хизмат сафарига юборилаётган мансабдор шахслар учун қатор мажбуриятлар белгиланган. Жумладан, сафар бўйича режа-топшириқ тузиш, сафар якунлари бўйича ҳисобот тақдим этиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, бўлиб турган мамлакат қонунчилиги ва этикет қоидаларига риоя қилиш, махфийлик режимини таъминлаш шулар жумласидандир. Давлат ҳокимияти ва хўжалик органлари раҳбарлари хизмат сафарларининг асослантирилганлиги, самарадорлиги ҳамда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши учун шахсий жавобгар ҳисобланадилар.

Айрим тоифадаги шахслар (ҳарбий хизматчилар, давлат сири билан ишловчилар) учун визасиз режим мавжуд бўлса ҳам, хорижга чиқиш махсус рухсат асосида амалга оширилади. Ушбу рухсатсиз чет элга чиқиш Жиноят кодексининг 223-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 223-моддасига мувофиқ, чет элга қонунга хилоф равишда чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда кириш тартибини бузганлик учун қуйидаги жавобгарлик чоралари кўзда тутилган:

Белгиланган тартибни бузган ҳолда чет элга чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш:

— База ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима;

— Ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

— Ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар қуйидаги ҳолатларда содир этилса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:

— Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан;

— Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

— Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

— Хорижга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан;

— Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун тегишли кириш ҳужжатларини расмийлаштирмасдан Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.

Х.Мардиев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
736

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
717

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
626

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
602

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.