currencies image

12 893,07 UZS

18,01

usd

currencies image

13 386,87 UZS

19,93

eur

currencies image

125,96 UZS

1,21

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий билим жамиятнинг ҳар бир аъзосида бўлсин: Қорақалпоғистондаги “Адлия сайли”дан эксклюзив

Ҳуқуқий билим жамиятнинг ҳар бир аъзосида бўлсин: Қорақалпоғистондаги “Адлия сайли”дан эксклюзив

Ўзбекистон

calendar

18.09.2024

eye

291

Ҳуқуқий билим жамиятнинг ҳар бир аъзосида бўлсин: Қорақалпоғистондаги “Адлия сайли”дан эксклюзив

Бугун давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Айни пайтда умуминсоний қадриятлар ва умумеътироф этилган ҳуқуқ андозаларига асосланган, шаклан ва моҳиятан янги қонунлар қабул қилинмоқда. Уларнинг асосида қонунийлик, демократизм, одиллик, инсонпарварлик каби энг зарур принциплар ётади. Булар эса жамиятнинг ҳар бир аъзосига етиб бориши, ҳар бир хонадонга кириб бориши керак. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари бугун жуда муҳим.

«Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳам айни пайтда долзарб аҳамиятга эга бўлиб турибди.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида одамларга ҳуқуқини англатиш мезонига асосланган тадбирлар тез-тез ташкил этилади. Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи ташаббуси билан 18 сентябрь куни Нукус шаҳридаги Моно марказда ўтказилган «Адлия сайли» ҳуқуқий акциясида ҳам аҳолининг катта қатлами қамраб олинди.

Ҳаётнинг барча ташвишларини четга суриб, шунчаки сайр учун чиққан фуқароларни адвокатлар, нотариуслар, суд тизими ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қарши олди. Одамлар яна ҳаёт ташвишларига қайтган бўлсада, анчадан бери тинчлик бермаётган ўйлари, муаммоларидан қутилиш, уларга ечим топиш имконияти юзага келган эди. Барча соҳалар бўйича берилаётган бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамма учун айни муддао бўлди.

Сайилга фуқаролар, адлияга бириктирилган ёшлар, Нукус шаҳрида жойлашган барча олий ўқув юртлари, техникумлар, мактаблар, Ички ишлар академияси, Темурбеклар мактабидан жами 2000 га яқин аҳоли ташриф буюрди.

Дастлаб, тадбир «Саломатлик учун беш минг қадам» лойиҳаси билан бошланиб, лойиҳа иштирокчилари манзилга етиб келганидан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради.

Шундан сўнг, сайил давомида совринли викториналар, спорт мусобақалари, маданият ходимларнинг концерт дастури, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси, Ҳунармандлар уюшмаси кўргазмаси, сайёр қабуллар, меҳнат ярмаркалари, ҳарбий чиқишлар намойиш этилиб, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилди, шунингдек, психолог маслаҳатлари ҳам берилди.

Сайил давомида Мудофаа бошқармаси оркестрлари ва маданият ходимларининг концерт дастури, спортчи ёшлар томонидан спортнинг каратэ, гимнастика ва дзю-до турлари бўйича чиқишлари намойиш этилди. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси, Ҳунармандлар уюшмаси кўргазмаси, Х.Сулайманова номидаги суд экпертизаси ҳудудий бўлими ва Ички ишлар вазирлигига тегишли хизмат буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Давлат хизматлари маркази томонидан сайёр тартибда 20 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Айниқса, фуқаролар О.Айтымбетов ва Ш.Қыдырбаеваларнинг турмуш қуриб, 8 ойдан бери бирга яшаб келаётганлиги, аммо никоҳи қайд этилмаганлиги муаммоси билан қилган мурожаати тез фурсатда ўрганилиб, ёш оиланинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Шу ернинг ўзида ФҲДЁ бўлими томонидан уларга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, М.Мамбеталиев ва Н.Асановаларга эса фарзандларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари топширилди.

Эътиборлиси, сайёр қабулда аҳоли томонидан 40 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 12 таси шу ернинг ўзида ҳал қилинди ва 28 таси назоратга олинди.

Тизимда хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга яратиб берилаётган имкониятларни янада кенгроқ тушунтириш мақсадида маҳаллаларда етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Аёлларга имтиёзлар» мавзусида суҳбатлар ташкил қилиб борилади. Шунингдек, психологлар, отинойилар ва бошқа ижтимоий фаол хотин-қизларни жалб қилган ҳолда маҳаллалардаги аёллар ўртасида фарзандлар тарбияси, оилавий тотувлик, ҳуқуқ ва ахлоқ мавзуларида учрашувлар, профилактик суҳбатлар ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, адлия тизимида ёшлар билан ишлаш масаласи ҳар доим муҳим ўринларда туради. Адлия вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшлар бугун 500 нафарни ташкил қилмоқда. Улар билан манзилли ишлаш мақсадида адлия органларига бириктирилган 1 070 МФЙда истиқомат қилувчи 424 494 нафар ёшларга 2 355 нафар адлия органлари ходимлари бириктирилган. 339 402 нафар ёшлар билан учрашилиб, анкеталар ва «йўл харита»лар шакллантирилган. Ушбу учрашувлар давомида ёшларнинг 33 124 та муаммолари аниқланиб, шундан 19 748 нафар ёки 60 фоиз ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал қилинди.

«Адлия сайли» яна ҳам қизғин тус олиши, айнан ёшларга яна кўтаринки кайфият улашиш, интеллект ва билимини ошириш мақсадида сайл давомида тадбирга ташриф буюрган ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар ҳам ўтказилди.

«Заковат» интеллектуал ўйинида 1-ўринни «Темурбеклар» жамоаси, 2-ўринни «Адолат» жамоаси, 3-ўринни «Ветеринария» жамоаси эгаллади ва ғолиб бўлган иштирокчилар вазирлик томонидан тайёрланган диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Бундай тадбирларнинг амалга оширилиши аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга, ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга, маданий дам олишларига хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 465

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


14-декабр 2024, 07:32
2 395

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 079

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


23-ноябр 2024, 13:15
1 171

Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.