currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий билимларни интерактив форматда ўрганиш имконияти

Ҳуқуқий билимларни интерактив форматда ўрганиш имконияти

Life Style

calendar

15.07.2026

eye

14

Ҳуқуқий билимларни интерактив форматда ўрганиш имконияти

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.

Мазкур ўйинлар орқали болалар ҳуқуқий билимларини оддий, қизиқарли ва интерактив шаклда етказиш, уларда ҳуқуқий соҳага нисбатан қизиқиш уйғотиш ва уни кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш мақсад қилинган.

Хусусан, "Ҳуқуқиймания" ўйини иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий атама ва тушунчаларига оид билимларини янада ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, бу ўйин лўнда ва аниқ фикрлашни, ҳозир-жавобликни кучайтиришга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари "Ҳуқуқни топ" ўйинида иштирокчиларга ҳуқуқий вазиятлар расмлар кўринишида тасвирланган карточкалар тақдим этилади.

Карточканинг орқа томонида расмда кўрсатилган вазиятга оид саволлар келтирилган бўлиб, иштирокчилар расм асосида мазкур саволларга жавоб беришлари лозим. 
Мазкур ўйиннинг мақсади иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, ҳуқуқий фикрлаш ҳамда таҳлил қилиш кўникмасини ривожлантириш ва ҳуқуқ соҳасига қизиқишни кучайтиришга хизмат қилади.

Ушбу ўйинлар 7 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ҳамда катталар учун ҳуқуқий билимларни содда ва тушунарли шаклда етказиш, уларни қизиқарли ва интерактив усуллар орқали ҳаётий жараёнларга сингдириш ҳамда узоқ муддатга эсда қолишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳа келажак авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни ҳуқуқий маданиятга эга ва ижтимоий масъулиятли фуқаро сифатида шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим ташаббус ҳисобланади.

Улашиш: