currencies image

12 985,32 UZS

13,59

usd

currencies image

13 511,23 UZS

71,66

eur

currencies image

132,22 UZS

0,93

ru



АсосийЯнгиликларХусусий ташкилотлар ижтимоий таътилларни бермасликка ҳақлими?

Хусусий ташкилотлар ижтимоий таътилларни бермасликка ҳақлими?

Ҳуқуқ

calendar

05.02.2025

eye

63

Хусусий ташкилотлар ижтимоий таътилларни бермасликка ҳақлими?

Қонунчиликка кўра, хусусий ташкилотлар ҳам ижтимоий таътилларни беришга мажбур. Меҳнат кодексинининг 237-моддасига кўра, ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:

▪️ ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (ушбу Кодекснинг 404-моддаси);

▪️ бола парваришлаш таътили (ушбу Кодекснинг 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари);

▪️ ўқув таътили (ушбу Кодекснинг 385-моддасининг биринчи қисми);

▪️ ижодий таътиллар (ушбу Кодекснинг 387-моддасининг биринчи қисми).

Ходимларга юқорида назарда тутилган ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас.

Ёдда тутинг! Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва бошқа ижтимоий таътиллар иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, яъни у хусусий бўладими, бюджет ташкилоти бўладими тақдим қилинади ва тегишли тўловлар амалга оширилиб берилади.

Иш берувчи ходимга тегишли тўловларни тўлаб бермаса жавобгарликка сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 493-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 750 000 – 5 625 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 625 000 – 11 250 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 058

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 052

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
852

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
837

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.