currencies image

11 795,00 UZS

18,09

usd

currencies image

13 698,71 UZS

21,51

eur

currencies image

135,80 UZS

0,19

ru



АсосийЯнгиликларКимлар меросдан мажбурий улуш олади?

Кимлар меросдан мажбурий улуш олади?

Ўзбекистон

calendar

06.07.2023

eye

2 330

Кимлар меросдан мажбурий улуш олади?

Қонунчиликка кўра, мерос қолдирувчининг мол-мулкидан мажбурий улуш оладиган шахслар бор. Қуйидаги шахслар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар: Мерос қолдирувчининг: а) вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари; б) вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз фарзандликка олган болалари; в) меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини); г) меҳнатга қобилиятсиз ота-онаси; е) меҳнатга қобилиятсиз уни фарзандликка олганлар. Мажбурий улушга нималар киради? Меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам киради. Васият қолдирувчи васиятномада чеклашлар ва шартлар белгилаган бўлса ҳам, меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар мерос мол-мулкидан улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Масалан, васият қолдирувчи ўз васиятномасида барча мол-мулкини хотинига васият қилиб қолдирди. Агар ушбу васият қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз боласи бўлса, унинг ушбу фарзанди меросдан мажбурий улуш оладиган шахс деб эътироф этилади ва улушнинг камида ярмини мерос қилиб олади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: