Ўзбекистон
17.04.2023
2 540

Отамнинг номида 12 сотих ер бор эди. Шу ер учун 15 йил давомида хорижда ишлаб пул юборганман. Отам “ер сеники”, деган, бироқ бу ёзма равишда расмийлаштирилмаган. Отам ўтган йил ёзда вафот этди. Онам эса ўша ерни қўшнимизга сотиб юборибди, у бўлса иморат кўтарган. Онам фарзандларининг розилигисиз отамнинг номида бўлган ерни сотиш ҳуқуқига эгами? Биринчи навбатда мерос мулк қачон ва нимага асосан тегишли бўлганлигини аниқлаш лозим. Агар низоли мулк эр-хотиннинг никоҳ даврида олинган бўлса, ушбу мулк Оила кодексининг 23-моддасига асосан уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади ва эрнинг вафотидан сўнг ушбу мулкнинг ½ қисмига мерос очилади. Мерос қолдирувчининг барча фарзандлари, хотини ва ота-онаси тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўлади. Агар низоли мулк тасарруф қилинмаган, васият бўйича бирор бир шахсга қолдирилмаган бўлса ва отанинг вафотидан сўнг бирор фарзанди меросхўрлар қаторига киритилмасдан, бошқа меросхўрлар томонидан мерос қабул қилинган бўлса, бу ҳолда меросхўр ҳуқуқи бузилган ҳисобланади ва даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш керак. Оғзаки ваъдалар асосида олган мажбуриятларни маълум бир шахсни зиммасига юклаш амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган. Бундай ҳолатда фақатгина одамнинг инсонийлиги, масъулияти ва ўзаро муносабатлар асосида вужудга келган низони ҳал қилиш мумкин.
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раис ўринбосари Гули Шукурлаева жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.