Ҳуқуқ
08.02.2025
166
Уй-жой майдони ижтимоий нормаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Демак, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этишда бир қанча мезонларга мувофиқ бўлиши лозим.
Бу мезонлар қуйидагилар:
— ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
— турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;
— ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
— ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;
— қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;
— айрим сурункали касалликларнинг оғир турлари билан касалланган фуқаролар;
— уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида уч йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, турар жой майдонини олиш учун навбатни белгилаш, шунингдек, уни тақсимлаш ва давлат уй-жой фонди уйларида ижара шартномаси шартлари асосида фуқароларга тақдим этиш тадбирларини амалга ошириш икки хил йўналишда амалга оширилади. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тиббиёт бирлашмалари, кадастр бўлими, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилувчи орган ва фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат таркибда ва идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотларда уларнинг масъул ходимлари ва касаба уюшмаси вакилидан иборат таркибда турар жой масалалари бўйича комиссияга берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Ушбу йўналишларда уй-жойлар навбат асосида берилади ва тегишли органлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган фуқароларга тақдим этиш тўғрисида қарор асосида уй жойни тақдим этади.
Бехрўз Жўраев,
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот
маркази ходими.
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?
ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.