currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларКимларга контракт пулини тўлаш бўйича ёрдам кўрсатилади?

Кимларга контракт пулини тўлаш бўйича ёрдам кўрсатилади?

Ҳуқуқ

calendar

21.08.2024

eye

3 027

Кимларга контракт пулини тўлаш бўйича ёрдам кўрсатилади?

Ижтимоий дафтарларга киритилганларнинг ўқиш контрактини пулининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби мавжуд. Hudud24.uz нашри қуйидаги мақолада ушбу имтиёздан фойдаланиш тартибини тушунтириб ўтади.

1. Имтиёз кимларга берилади?

Қуйидагиларга контрактни тўлаш учун ёрдам кўрсатилади:

Ўзбекистондаги ҳар қандай ОТМларда ўқиётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёки уларнинг ўқиётган 2 ва ундан ортиқ фарзандларининг бирига;

коллеж, техникум ва (давлат, нодавлат, Ўзбекистон хорижий) ОТМларда бакалаврнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида ўқиётган «Ёшлар дафтарига» киритилганларга ҳамда «Темир дафтар»га киритилганларнинг фарзандларига.

2. Контрактнинг қанча қисми қоплаб берилади?

Ёшлар дафтарига киритилганлар учун контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.

«Аёллар дафтари»га киритилганлар учун эса БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган миқдоргача маблағ ажратилади.

3. «Супер» контракт ҳам тўлаб бериладими?

Йўқ, «супер» контрактда ёки иккинчи мутахассисликда ўқиётганларга ушбу имтиёз қўлланилмайди.

4. Кимга мурожаат қилиш керак?

Имтиёздан фойдаланиш учун маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисига мурожаат қилиш лозим.

Сабаби Сиз ариза берганингиздан сўнг 3 иш кунида аризангиз сиз яшаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

Ёшлар етакчиси 5 иш кунида контрактни қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборади. ТАВСИЯНОМА БEРИШ РАД ЭТИЛСА, У АСОСЛАНТИРИЛГАН БЎЛИШИ ШАРТ.

Ёшлар етакчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин.

Васийлик кенгаши контрактни қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида уни ОТМ ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

Шунда жами 11 иш кунида ариза кўриб чиқилиши керак.

Аризани кўриб чиқиш натижасидан ёки қайсидир мансабдор, ёшлар етакчисининг ҳаракатидан норози бўлсангиз ҳеч иккиланмай судга, прокуратура, адлия органларига мурожаат қилинг.

Мурожаат қилиш ёки бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича саволларингизга advice.uz сайти орқали бепул маслаҳат олинг.

Улашиш: