Ҳуқуқ
27.02.2024
1 152
Банкка микроқарз олиш учун мурожаат қилдингиз, аммо банк сўралган пулни тўлиқ ёки умуман бермади. Аксарият ҳолатда қарз юкининг кўпайиб кетганлиги микроқарз беришни рад этишга сабаб бўлади. Қарз юки бўйича талаб илгари фақат микроқарзларга татбиқ этилган бўлса, эндиликда кредит учун ҳам қўлланилади.
Хўш, қарз юкининг ўзи нима? Кишининг қарзи қанчадан ошиб кетса, унга микроқарз, кредит берилмайди? Қарз олувчининг ўртача ойлик тўлов ва даромадлари миқдори қандай аниқланади? Ушбу мақолада Hudud24.uz колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу сингари масалалар хусусида сўз юритади.
1. Қарз юкининг ўзи нима?
Кредит ташкилотлари (банк, микромолия ташкилоти, ломбард) аҳолига кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда бир нечта омилларни инобатга олади. Масалан, қарздорнинг кредит тарихи, унинг кредит бўйича тўлов қобилияти, қарздорнинг қарз юки кўрсаткичи ва бошқалар. Хўш, қарз юкининг ўзи нима?
Қарз юки – қарз олувчининг микроқарз ёки кредит бўйича ўртача ойлик тўловларининг ўртача ойлик даромадига нисбати ҳисобланади. Содда қилиб айтганда, кредит олган киши ҳар ой кредитга тўлайдигани пули ва топадиган пули миқдори ўртасидаги фарқ.
2. Қарзи қанчадан ошиб кетса, микроқарз ва кредит берилмайди?
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга асосан 2024 йил 1 июлгача микроқарз беришда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.
Кредит ташкилотлари (банк, микромолия ташкилоти, ломбард) кредит ёки микроқарз беришда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи:
Масалан, 10 млн сўм ойлик олувчи одамда ойлик тўлови 5 млн сўм бўлган кредит бўлса, унинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз бўлади. Агарда кредитнинг ойлик тўлови 6 млн сўм бўлса, унинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиз бўлади.
Бу шуни англатадики, 2025 йилдан бошлаб, мисол учун, ойига 10 млн даромад олиб, шундан 6 млн сўмни кредитга тўлаб борувчи одамга бошқа микроқарз ёки кредит берилмайди. Чунки кредит берилган тақдирда унинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан ошиб кетади.
Айтиш керакки, ушбу тизим 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ кучга киради. Унгача эса қарз кўрсаткичи 17 млн сўмгача (БҲМнинг 50 баробари) бўлган мижозларга банклар қарз юкини ҳисобламасдан кредит бериши мумкин. Микроқарз олишда эса қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги керак.
Шунингдек, яна бир истисноли ҳолат мавжуд бўлиб, банклар кредит олувчиларнинг 15 фоиздан ошмаган қисмига қарз юкини ҳисобга олмасдан кредит бериши мумкин. Бу нимани англатади? Масалан, 100 киши кредит сўради. Банк шундан 15 тасининг қарз юкига қараб ҳам ўтирмай кредит ажратиши мумкин.
3. Ўртача ойлик даромад қандай аниқланади?
Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори охирги 12 ой ичида олинган жами даромадлар (иш ҳақи, пенсия, фоиз, дивиденд ва бошқа турдаги даромадлар) суммасини 12 га бўлиш орқали ҳисобланади. Агар қарз олувчи
12 ойнинг охирги 7 ёки 8 ойи давомида даромадга эга бўлган бўлса, унда унинг ушбу давр ичида олган жами даромадлари мос равишда 7 ёки 8 га бўлинади.
Шартномада микроқарз ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромад ҳисоб-китобига киритилади.
Кредит ташкилотлари қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Бунда қарз берувчи юқорида келтирилган ҳужжатлар билан чекланиб қолмай бошқа маълумотлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
4. Ўртача ойлик тўловлар қандай аниқланади?
Қарз олувчининг ўртача ойлик тўловлари миқдори ҳисоб-китобига қуйидаги тўловлар киритилади:
Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлар миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
Қарз олувчилар қарз олувчининг ўзи, биргаликда қарз олувчи ва кафил ҳисобланади. Шунингдек, кредит муддати 36 ойдан ошганда, ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида 36 ойга тенг тақсимланади (ипотека кредитларида 120 ой).
5. Нима учун қарз юки кўрсаткичи белгиланмоқда?
Қайд этилишича, сўнгги йилларда кредитлаш ҳажмларининг ошиб бориши натижасида аҳоли ўртасида юқори қарз юки шаклланиши динамикаси кузатилмоқда. Аҳолига тақдим этилаётган кредитлар қолдиғи ҳамда қарз юкининг тез суръатларда ўсиши кредит таваккалчиликлари кўпайишига, шунингдек қарздорларнинг кредитларни қайтара олмаслик эҳтимолининг ошишига сабаб бўлади.
Молиявий барқарорлик шарҳига кўра, аҳолининг қарз мажбуриятларини бажариш ҳолати билан боғлиқ хавотирлар ортиб бормоқда. Жумладан, жисмоний шахсларнинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти ўсувчи трендни намоён этди. Бу бевосита чакана кредитлар бозорида фаолликнинг ошиши билан изоҳланади. Ушбу тренднинг сақланиб қолиши жисмоний шахслар даромадининг кўпроқ қисми қарзларни сўндиришга йўналтирилганлигини ҳамда уларнинг даромад ва бошқа шокларга нисбатан таъсирчанлигининг ортиши бўйича хатарлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистонда 2023 йил охирига келиб 16,6 трлн сўм муаммоли, яъни тўланмаётган кредитлар бор. Уларнинг маълум бир қисми аҳолига ҳам тегишли.
Оддий аҳолининг айрим қатлами қарз олишдан аввал рискларни тўлиқ инобатга олмайди. Айнан шу сабаб билан Ўзбекистонда банклар жисмоний шахсларга хорижий валютада кредит бермайди.
Қарз юки кўрсаткичининг 60 фоиз, кейинчалик эса 50 фоиз қилиб белгиланиши аҳолига ўз имконияти даражасида қарз олишни таъминлайди ва рискларни камайтиради. Аввалроқ бу тартиб фақат миркоқарзлар учун ишлаган.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
Нобанк кредит ташкилотлари АЖ ёки МЧЖ шаклида ташкил этилади
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Тошкентда 65 нафар фуқаронинг номига қарийб 1 млрд сўм миқроқарз олган фирибгарлар ушланди
МЧЖ раҳбари ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига миқроқарз олишган.