currencies image

12 966,38 UZS

19,18

usd

currencies image

14 213,75 UZS

8,75

eur

currencies image

150,23 UZS

3,15

ru



АсосийЯнгиликларМикроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Ҳуқуқ

calendar

11.11.2023

eye

747

Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади© Фото: hudud24.uz

“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади: – микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш; – микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш; – микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш; – микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш. 2024 йил 1 январдан: – микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади; – нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади; – микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади; – жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади; – микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади; – жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади. Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади; – микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади; – тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади. 2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади. 2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 594

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 445

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 231

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 191

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
5-март 2024, 05:31
838

Президент Наврўз байрамини ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади

2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деган бош ғоя асосида нишонланади.

cover image
27-феврал 2024, 11:45
1 666

Кимларга кредит ва микроқарз берилмайди? Қарз юки бўйича 5 муҳим жиҳат

Банкка микроқарз олиш учун мурожаат қилдингиз, аммо банк сўралган пулни тўлиқ ёки умуман бермади. Аксарият ҳолатда қарз юкининг кўпайиб кетганлиги микроқарз беришни рад этишга сабаб бўлади. Қарз юки бўйича талаб илгари фақат микроқарзларга татбиқ этилган бўлса, эндиликда кредит учун ҳам қўлланилади. Хўш, қарз юкининг ўзи нима? Кишининг қарзи қанчадан ошиб кетса, унга микроқарз, кредит берилмайди? Қарз олувчининг ўртача ойлик тўлов ва даромадлари миқдори қандай аниқланади? Ушбу мақолада Hudud24.uz колумнисти Муроджон Нажмиддинов шу сингари масалалар хусусида сўз юритади.

cover image
24-январ 2024, 07:30
551

Айрим тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

cover image
28-декабр 2023, 11:40
513

“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади

Ҳар чорак якунида 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.