Life Style
30.07.2025
88
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мулкни реализация қилиш, хизматлар ёки ишларни сотиб олишда ошкоралик ва рақобат муҳитини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан кимошди савдолари аукционлар ва танловлар бу жараённи тартибли ва шаффоф тарзда ташкил этишга хизмат қилувчи муҳим восита ҳисобланади. Aукционлар ва танловлар очиқ ёки ёпиқ шаклда ўтказилиши мумкин бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян тартиб ва қоидаларга асосланади. Очиқ шаклдаги савдоларда истаган фуқаро иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлса, ёпиқ савдолар фақат таклиф этилган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Aгар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кимошди савдоси ташкилотчиси унинг ўтказилиши ҳақида оммага камида ўттиз кун олдин хабар бериши шарт.
Бу хабарда қуйидаги муҳим маълумотлар албатта акс этиши лозим:
— савдонинг ўтказилиш санаси ва вақти, аниқ манзили ҳамда савдонинг шакли (яъни очиқ ёки ёпиқ экани);
— савдога қўйилаётган объект (мулк, хизмат, ҳуқуқ ва ҳ.к.) ҳақида маълумот;
— иштирок этиш учун зарур расмийлаштириш тартиби ва бошланғич нарх.
Шунингдек, агар кимошди савдосида иштирок этиш орқали қатнашчига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи тақдим этилаётган бўлса, унда бу ҳолат алоҳида кўрсатилиши ва мазкур ҳуқуқни амалга ошириш учун белгиланган муддат хабарда аниқ баён қилиниши керак.
Aгар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилаётган бўлса, бу ҳолат савдо ҳақида бериладиган хабарномада албатта кўрсатилиши ва бу ҳуқуқни амалга ошириш учун белгиланган муддат ҳам аниқ баён қилиниши лозим. Бу иштирокчиларнинг шарт-шароитлардан хабардор бўлиб, онгли қарор қабул қилишига хизмат қилади. Қонунда ёки кимошди савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ташкилотчи очиқ аукциондан исталган пайтда бош тортишга ҳақли, бироқ бу қарор аукцион ўтказиладиган санадан камида уч кун олдин, танлов бўйича эса танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин қабул қилиниши лозим. Ушбу муддатларга амал қилинмаган тақдирда, ташкилотчи савдода иштирок этиш ниятида бўлган шахсларнинг кўрган ҳақиқий зарарларини қоплаб бериши шарт.
Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танловда эса бу тартиб янада қатъийроқ белгиланган бўлиб, савдони ўтказишдан бош тортилган вақтдан қатъи назар, агар иштирокчилар олдиндан махсус таклиф қилинган бўлса, ташкилотчи уларнинг реал зарарларини тўлиқ қоплаш мажбуриятини олади.
Кимошди савдосининг иштирокчилари белгиланган тартибда ва муддатда, савдо тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда закалат (яъни ишонч бадали) пулини тўлашлари шарт. Бу закалат иштирокчиларнинг савдода қатнашиш ниятини тасдиқлайди ва тартиб-интизомни таъминлашга хизмат қилади. Aгар кимошди савдоси турли сабабларга кўра ўтказилмайдиган бўлса, барча иштирокчиларга тўлаган закалат суммалари тўлиқ қайтарилади. Худди шунингдек, савдода қатнашган, бироқ ғолиб бўлмаган шахсларга ҳам закалат пули қайтарилиши лозим.
Кимошди савдосида ғолиб деб топилган шахс томонидан тўланган закалат эса кейинчалик тузиладиган шартнома доирасидаги мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади, яъни бу сумма аванс сифатида қаралади.
Савдо якунлангач, унда ғолиб бўлган шахс ва кимошди савдоси ташкилотчиси савдо натижалари акс эттирилган баённомани имзолайдилар. Ушбу баённома шартнома кучига эга бўлиб, томонлар учун мажбурий ҳисобланади. Aгар савдода ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, у ўзининг тўлаган закалатидан маҳрум бўлади.
Aксинча, агар кимошди савдоси ташкилотчиси баённомани имзолашдан бош тортса, у ҳолатда у нафақат закалат суммасини икки баробар қилиб ғолибга қайтариши, балки иштирокчига етказилган ҳақиқий зарар, яъни закалатдан ортиқ миқдордаги молиявий йўқотишларни ҳам қоплаб бериши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.