currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларҚирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи ишга тушади

Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи ишга тушади

Ўзбекистон

calendar

22.05.2024

eye

98

Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи ишга тушади

Қирғизистон—Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев 24.кг нашрига маълум қилди.

Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

2023 йил 27 январда Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобильларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.

  • Дастлабки уч йил ичида 10 мингта автомобиль ва тижорат автомобильлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришга 500 киши жалб қилинади. Маҳаллийлаштириш 5-10 фоизни ташкил қилади.
  • Иккинчи босқичда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаш қувватини 20 мингтагача автомобиль ва тижорат автомобилларига етказиш назарда тутилган. Маҳаллийлаштириш 15-20 фоиз, иш ўринлари сони эса 1000 та бўлади.
  • Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтагача енгил ва тижорат автомобильларига, корхонада ишчилар сони эса 2000 кишига етказилади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 252

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 143

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.