currencies image

12 971,93 UZS

14,93

usd

currencies image

13 394,81 UZS

68,81

eur

currencies image

133,86 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларҚишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича янги тизим: муҳим 6 қоида

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича янги тизим: муҳим 6 қоида

Ҳуқуқ

calendar

10.02.2025

eye

80

Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича янги тизим: муҳим 6 қоида

Ерларни ажратишда тажриба-синов тариқасида янги тизим яратилмоқда. Бунда ерлар “E-auksion” орқали аукционга чиқарилади. Аукционда яшаш жойидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

1. Ер аукцион орқали 3-50 гектаргача сотилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ажратишда, тажриба-синов тариқасида, янги тизим яратилди.

Бунда ерлар контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3-50 гектаргача “E-auksion” савдо платформасида аукционга чиқарилади.

Ҳар бир лот ҳужжатида, кейинчалик эса ернинг ижара шартномасида қуйидагилар мажбурий равишда кўрсатилади:

— ернинг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали;

— тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;

— алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;

— сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;

— дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер лойиҳаси.

2. Аукционда ери бор йўқлигидан қатъи назар ҳамма иштирок этиши мумкин

Аукцион савдоларида яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ери бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

Бунда аукцион ғолиби кейинчалик ер жойлашган вилоятда юридик шахс ташкил этиши ёки ўзининг юридик манзилини шу ҳудудга кўчириши лозим.

Аукцион савдолари бўйича тўловлар 15 иш кунида тўлиқ тўланиши шарт. Бошланғич нарх ер норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Сотилмаган лотлар ҳар 5 кунда лотнинг нархини 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади.

3. Ижарачи экин турларини ўзи мустақил танлайди

Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

— ердан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш, кейинчалик ижара муддатини узайтириш;

— қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан, пахта ва ғалла экинларини фақат ўзи маъқул деб ҳисоблаган тақдирдагина етиштириш;

— ерни қайта ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш;

— ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш;

— кафолатланган ҳажмда сув олиш, ушбу мажбурият бажарилмаган ҳолларда етказилган зарарларни талаб қилиб олиш;

— дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни қуриш.

4. Ижарачи ердан оқилона фойдаланиш мажбуриятини олади

Ижарачи қуйидаги мажбуриятларга эга:

— қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш;

— ер участкасидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш;

— ўз танловига кўра ҳар йили етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмлари, шунингдек, тўлов ҳужжатларига асосан реализация қилинган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб бориш;

— ернинг норматив қиймати ва бонитет бали, тупроқ таркиби ва сифатини текширтириб бориш.

5. Янги тизим айрим дастлаб айрим ҳудудларда жорий этилади

Янги тизим биринчи босқичда 2025 йил баҳорги экиш мавсумига қадар қуйидаги ҳудудларда туман ҳокимликлари тасарруфида турган ерларда жорий этилади:

— Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Нукус ва Қўнғирот туманларида жами 1 207,8 гектар ер майдонида;

— Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида жами 629,7 гектар ер майдонида;

— Жиззах вилоятининг Арнасой, Пахтакор, Зарбдор, Шароф Рашидов, Мирзачўл ва Зафаробод туманларида жами 511,7 гектар ер майдонида;

— Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманларида жами 953,8 гектар ер майдонида;

— Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 13,6 гектар ер майдонида.

2025 йил ва ундан кейинги йиллар ҳосили учун эса пахта ва ғалла экинларини етиштириш назарда тутилмаган бўш турган ерларда жорий этилади.

6. Айрим ҳудудларда алоҳида шартлар асосида янги тартиб жорий этилади

Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Поп, Ўрта Чирчиқ, Ёзёвон, Қўштепа, Қува ва Фарғона туманларидаги айрим фермер хўжаликларига ҳам янги тизим бир қатор шартлар асосида қўлланилади.

1-шарт: фермер хўжалиги:

— ҳозирда фойдаланаётган жами ернинг ўртача 80 фоиз қисмига ижара ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиб, ушбу ерни янги тизим асосида аукционга чиқариш учун туман ҳокимлиги тасарруфига қайтаради;

— қолган ўртача 20 фоиз ер учун юқоридаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга, хусусан, ер участкаси учун янгидан 49 йилга ижара ҳуқуқига эга бўлади;

— ернинг ўзига қоладиган қисми учун ер норматив қийматининг 50 фоизи миқдоридаги маблағни 15 иш кунида тўлиқ тўлаш мажбуриятини олади;

— ўзи лозим деб ҳисоблаган тақдирда, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартиришга, ер участкасига ижара ҳуқуқининг қийматини янги юридик шахснинг устав фондига киритишга ҳақли.

2-шарт: фермер хўжалиги ерини ўртача 80/20 фоиз нисбатида тақсимлаш ўзаро музокаралар асосида, контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини имкон қадар бузмаган ҳолда фермер хўжалиги ихтиёрида қоладиган ер ҳажмини 3 гектардан 50 гектаргача белгилаш асосида амалга оширилади.

3-шарт: ер майдонини тақсимлашда унинг фермер хўжалиги ихтиёрида қоладиган қисми учун ҳам барча материаллар тайёрланади.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 117

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 098

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 064

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


18-январ 2025, 09:34
717

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.