currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚишлоқ хўжалиги корхоналарига алоҳида имтиёз ва рағбатлантириш чоралари қўлланилади

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига алоҳида имтиёз ва рағбатлантириш чоралари қўлланилади

Ҳуқуқ

calendar

25.09.2025

eye

670

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига алоҳида имтиёз ва рағбатлантириш чоралари қўлланилади

Қарорга кўра, 2025 йилдан бошлаб пахтадан ҳар гектаридан 50 центнердан, ғалладан эса 80 центнердан юқори ҳосил етиштирган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига алоҳида имтиёз ва рағбатлантириш чоралари қўлланилиши белгиланди.

Мамлакатимизда аграр соҳани ривожлантириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, бўш турган ер участкаларини тезроқ иқтисодий оборотга киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжаликлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центнер/гектардан юқори ҳосил олганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда қуйидаги имтиёзларга эга бўлишди:

- ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш (жойлаштириш) кафолатланади;

- Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонининг 15 бандига мувофиқ ер солиғини ҳисоблашда базавий ставкага нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўлланади;

- қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликларининг 50 фоизидан ошмаган қисмига пахта етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан 50 фоизлик мол-мулк гарови, хусусан, ерга ижара ҳуқуқи гарови билан имтиёзли кредит ажратишга рухсат этилади, бунда ушбу кредит пахта хомашёсининг эълон қилинган бошланғич нархидан келиб чиқиб ажратилади;

- қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахта хомашёсини тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади, бунда тўғридан-тўғри шартномалар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг ахборот порталида тузилиши ва улар бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилиши белгиланади.

Бекзод Рахматов,
«Адолат» миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: