currencies image

12 305,80 UZS

51,29

usd

currencies image

14 389,17 UZS

58,65

eur

currencies image

152,56 UZS

0,93

ru



АсосийЯнгиликларҚишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ҳуқуқ

calendar

25.08.2025

eye

56

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги ПҚ-225-сон қарори Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим қадам бўлди. Ушбу қарор Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилиш, жун ва кашемирни қайта ишлашни йўлга қўйиш, мева-сабзавот экспортини ошириш ҳамда мутахассислар тажриба алмашинувини ривожлантириш каби бир қатор мақсадларни ўз ичига олади.

Майда шохли моллар импорти ва қўллаб-қувватлаш чоралари

Қарорга асосан, 2029 йил якунига қадар Мўғулистондан 1 млн бош майда шохли мол (қўй ва эчки) олиб келиш ва уларни маҳаллий шароитда кўпайтириш режалаштирилган. Дастлабки босқичда, 2025 йилда 100 минг бош чорва моли импорт қилинади. Қарор билан импортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланди:

Тадбиркорлик субъектларига 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача бўлган даврда ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланади. 

Қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати фоизлар ҳисобланмаган ҳолда кечиктирилади. 

Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга (2 йиллик имтиёзли давр билан) кредитлар ажратилади. 

Кредитлар учун мол-мулк гарови 50 фоизгача этиб белгиланади. 

Қарорга мувофиқ, импорт қилинадиган моллар учун ҳудудлар кесимида тақсимот тасдиқланди. Унга кўра, энг кўп чорва моли Жиззах (41,600 бош қўй ва 8,400 бош эчки) ва Тошкент (11,000 бош қўй ва 5,600 бош эчки) вилоятларига импорт қилинади. Шунингдек, Бухоро (5,600 бош қўй), Навоий (10,000 бош қўй), Сурхондарё (1,400 бош қўй), Самарқанд (1,400 бош қўй) ва Қашқадарё (10,000 бош қўй) вилоятларига ҳам моллар етказиб берилади.

Жун ва кашемир саноатини ривожлантириш

Қарор доирасида Мўғулистондан майин жун ва кашемирни марказлашган ҳолда импорт қилиш орқали Ўзбекистон тўқимачилик фабрикаларида аралаш ип ва мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 2026 йил якунигача жунни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик

Қарорда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган:

2025-2029 йилларда Мўғулистонга мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 10 баробарга ошириш чоралари кўрилади. Бунинг учун Мўғулистонда "Ўзбекистон маҳсулотлари" ярмаркалари ва стендлари ташкил этилади, шунингдек, Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи очилади.  

2026 йилда Мўғулистонга 10 минг дона совуққа чидамли мева кўчатлари етказиб берилиб, томчилатиб суғориш технологиялари билан 15 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этишга кўмаклашилади. 

Тошкент давлат аграр университети ва Мўғулистон табиий фанлар университети ўртасида қўшма таълим дастурлари жорий этилади. 

Мўғулистон ҳудудида жами 3,000 гектар майдонда помидор ва тарвуз етиштириш режалаштирилган. 

Ушбу қарор Ўзбекистон учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва чорвачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Мўғулистон билан иқтисодий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 491

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 174

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 166

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
737

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.