Ўзбекистон
09.10.2026
48

Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан коммунал хизматлар соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижасида истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоблаш, жарима қўллаш ва мажбурий кўрсатмалар бериш чоралари кўрилди.
Жиззах вилоятида электр таъминоти корхоналари томонидан маиший истеъмолчиларга расмийлаштирилган қоидабузарлик далолатномалари ўрганилди. Арнасой, Бахмал, Шароф Рашидов ва Жиззах шаҳар электр таъминоти корхоналарида 8 та ҳолатда қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланиб, далолатномалар бекор қилинди. Натижада 5,4 млн сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, Ғаллаорол туманидаги «Бахт» ва «Самарқанд» МФЙларида 10 та нуқтада ичимлик сувининг умумий қаттиқлиги белгиланган меъёрдан юқори экани аниқланди. 2026 йил 17 апрелдан 5 майгача етказилган 1238 м³ сув учун ҳисобланган 4,9 млн сўм 276 нафар истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Фарғона вилоятида эса суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга тақсимлаш жараёни ўрганилди. Туман ва шаҳар газ бўлимлари ажратилган газни тенг тақсимламагани, шартнома талаблари ва режа-жадвалларига амал қилинмагани аниқланди.
Наманган вилоятида «Наманган сув таъминоти» АЖ фаолияти текширилди. Ичимлик ва оқова сув тарифларини шакллантиришда хом ашё материаллари бўйича белгиланган меъёрларга амал қилинмагани натижасида 252,7 млн сўм, амалда бажарилмаган харажатларни нархга киритиш ҳисобига эса 1,18 млрд сўм асоссиз даромад олингани аниқланди.
Жами 1,4 млрд сўмдан зиёд асоссиз даромад юзасидан иш қўзғатилиб, «Наманган сув таъминоти» АЖга мажбурий кўрсатма берилди.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги 2 та маҳаллада 537 нафар истеъмолчига сифатсиз ичимлик суви етказиб берилгани ва қарийб 6,2 млн сўм асоссиз маблағ олингани аниқланди. «Сирдарё сув таъминоти» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ушбу маблағни 537 нафар истеъмолчига қайта ҳисоблаш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.