currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКоммунал тармоқларга ноқонуний уланиш ва ҳисоблагичларга шикаст етказиш жазога сабаб бўлади

Коммунал тармоқларга ноқонуний уланиш ва ҳисоблагичларга шикаст етказиш жазога сабаб бўлади

#NoComment

calendar

23.05.2026

eye

40

Коммунал тармоқларга ноқонуний уланиш ва ҳисоблагичларга шикаст етказиш жазога сабаб бўлади

Электр энергияси, табиий газ ва сув каби коммунал ресурслар аҳоли турмуши ҳамда иқтисодиёт барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ушбу тармоқлардан қонун доирасида ва белгиланган тартибда фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади. Коммунал тармоқларга ноқонуний уланиш ёки ҳисоблагичларга атайлаб шикаст етказиш эса нафақат иқтисодий зарар, балки ҳуқуқий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, электр, газ ёки сув тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблагич кўрсаткичларини сунъий ўзгартириш, пломбаларни бузиш ёки ҳисоблаш ускуналарини ишдан чиқариш қонунбузарлик деб баҳоланади. Бундай ҳаракатлар натижасида ресурсларнинг ноқонуний сарфланиши давлат ва таъминот ташкилотларига катта миқдорда зарар етказиши мумкин.

Айниқса, ҳисоблагичларга ташқи таъсир кўрсатиш орқали ҳақиқий сарфни яшириш ҳолатлари сўнгги йилларда жиддий муаммога айланмоқда. Бу эса тармоқларда ортиқча юклама пайдо бўлишига, авариялар хавфининг ортишига ва ҳалол тўлов қилаётган истеъмолчилар манфаатларига зарар етказади.

Бундай ноқонуний ҳаракатлар учун Жиноий жавобгарлик кодексининг 185-2-моддаси асосида жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Aгар фуқарога бундай ҳаракатлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса-ю, у яна шу ишни такрорлаган бўлса — унга БҲМнинг 25 баравардан 75 бараваригача миқдорида жарима, ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари, ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади.

Aгар бу ҳаракатлар натижасида анча миқдорда зарар етказилган бўлса, жиноят янада оғирлашади. Бу ҳолатда БҲМнинг 75 бараваридан 150 бараваригача жарима, ёки 240 соатдан 300 соатгача жамоат ишлари, ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Aгар кўп миқдорда зарар етказилса, жарима БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача етади. Шу билан бирга, 360 соатгача жамоат ишлари, ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланади.

Энг оғир ҳолат — жуда кўп миқдорда зарар етказилганида қўлланилади. Бундай вазиятда 300 баравардан 500 бараваргача БҲМ жарима, ёки 3 йилгача озодликни чеклаш, ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.

Муҳим эслатма: Aгар зарар етказган шахс ўз айбини тан олиб, кўрилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, у озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш жазоларидан озод қилинади. Ҳатто, жиноят биринчи марта содир этилган бўлса ва шахс 30 кун ичида зарар ўрнини тўлиқ қопласа, у умуман жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Бироқ, ушбу енгилликлар тижорат мақсадида тармоқларга ноқонуний уланиб ёки ҳисоблагичларга аралашиб, энергия ёки сувни талон-тарож қилиш ҳолатлари учун амал қилмайди.

Улашиш:

Бошқалар