currencies image

12 777,06 UZS

15,97

usd

currencies image

13 920,61 UZS

40,42

eur

currencies image

131,44 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларКонституция: Ўзбекистон – дунёвий давлат

Конституция: Ўзбекистон – дунёвий давлат

Ўзбекистон

calendar

16.10.2024

eye

104

Конституция: Ўзбекистон – дунёвий давлат

Дунёвий давлатда дин давлатдан ва сиёсатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди, балки инсонларнинг маънавий ва руҳий камолотга эришишининг омили бўлиб ҳисобланади.

Дунёвий давлат нима?

Дунёвий давлат – диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ҳамда давлат ҳокимияти диндан ажратилган, давлат бошқаруви диний қоидалар билан эмас, балки Конституция ва қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган, қарорлар қабул қилишда диний асосларга таянилмайдиган давлат ҳисобланади.

Дунёвий давлат виждoн вa эътиқoд эркинлигининг мaвжудлиги, дaвлaтнинг жамият ҳаётида фуқаролар томонидан эътиқод қилинаётган динлaргa тенг ва бирдек бетaрaф мунoсaбaтдa бўлиши ҳамда ҳеч қайси диннинг давлат дини сифатида ўрнатилмаслиги билан тавсифланади. Дунёвий давлат фуқароларга таълим олиш, шахсий ривожланиш йўлини мустақил танлаш имкониятини яратиш ҳамда илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни таъминлашни кўзда тутади.

Дунёвий давлатда дин жамиятдан ажратилмайди

Дунёвий давлатда дин давлатдан ва сиёсатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди, балки инсонларнинг маънавий ва руҳий камолотга эришишининг омили бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, дунёвийлик – даҳрийлик эмасдир, айни пайтда дунёвий давлат даҳрийликка тарғиб этувчи давлат эканлигини англатмайди.

Аксинча, дунёвий давлатда барча учун виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи таъминланади, турли дин вакилларига тенг имконият яратиб берилади ҳамда диний эътиқодни чуқур ҳурмат қилган ҳолда, дунёвий тараққиёт йўлидан борилади. Энг муҳими, дунёвий давлат барча динлар учун нафақат тенг шароитлар яратиб беришни, балки фуқароларга таълим олиш, шахсий ривожланиш йўлини мустақил танлаш имкониятини яратиш ҳамда илм-фан ва маданий тараққиётда ижодий эркинликни таъминлашни кўзда тутади.

Дунёвий давлат– турли дин вакилларининг бағрикенглик ва тинч-тотувликда яшашидир

Умумий маънода давлат дунёвий давлатда диний масалаларда расман бетараф бўлади ёки диний масалаларга аралашишдан ўзини тияди. Дунёвий давлатнинг муҳим хусусиятларидан бири – турли дин вакилларининг бағрикенглик ва тинч-тотувликда яшашидир. Жамиятда турли-туман дин ва маданиятлар вакиллари мавжуд бўлган ҳолда, давлат бошқаруви ва сиёсати, албатта бир мафкурага ёки диний қарашга асослана олмайди. Бундай шароитда ҳар бир давлат учун энг адолатли ва тўғри йўл – дунёвий давлат йўлидир.

Халқаро тажриба

Дунёвий давлат принциплари кўплаб хорижий мамлакатлар конституцияларида (Туркия, Озарбайжон) мавжуд. Масалан, ўз конституциясида ушбу принципни белгилаган Туркия тажрибаси ҳам шундан далолат беради-ки, дунёвий тараққиёт ва барча демократик тизимларда дунёвий давлатнинг асосий принципларидан бири – виждон эркинлиги кафолатланган.

Ўзбекистон – дунёвий давлат

Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатида белгилаш – дунёвий тараққиёт, турли дин ва мазҳаблар ўртасида бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга, диний бирлашмаларнинг мустақил фаолият юритишига, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 2300 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Турли диний эътиқодга мансуб аҳолига эга давлатда эътиқод эркинлигининг кафолатланиши сиёсий ва ҳуқуқий аҳамият билан бирга, ижтимоий аҳамиятга эга.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 874

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 389

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 517

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 435

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.