Ҳуқуқ
19.12.2023
1 378
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ-881-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим нормаларини «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.
Жумладан, темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган шахслар рўйхатига ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поезди командасининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш командасининг (қоровул) бошлиқлари ҳам киритилди.
Бундан ташқари, киритилган қўшимчага кўра, юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ишчилари ва хизматчилари томонидан ҳуқуқбузарликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг хизмат биносига ёки ички ишлар органларига ушлаб келтирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Миллий гвардиянинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди
Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган бўлимларга номзодлар танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
Сурхондарёда вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни Миллий гвардия ходими устига ҳайдади
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди
Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб, ўлдириб қўйди
Бу ҳақда Hudud24.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.